← Назад
Решение #1278293 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 521 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, жиноят ишлари
бўйича Каттақўрон шҳар судининг биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи, судья: Ш.М.Гуломов,
Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган №ХХХ-сонли
фуқаролик ишини мазмунан кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, унда ва суд мажлисидаги ўз тушунтиришида,
даъвони қувватлаб, у жавобгар ХХХ билан 2019 йил 26 январь куни
қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2020 йил 19 декабрь куни
туғилган Хусниддинова Имона Ботиржоновна исмли фарзандлари
борлигини, улар турмушларининг бошиданоқ ўзаро келишмовчииклар
билан яшаб келганликларини, ўрталарида мунтазам равишда
жанжаллар бўлиб келганлигини, сабаби характерлари ва дунё
қарашлари бир-бирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталаридаги
ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2023 йил сентябрь ойидан буён
биргаликда яшамасликларини, суд томонидан уларга ярашишлари учун
тайинланган
муҳлат
давомида
ҳам
уларнинг
оиласи
тикланмаганлигини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имкони
қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўртасида тузилган
қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ ўзининг судга берган
тушунтиришларида, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам у 2019 йил 26 январь куни қонуний никоҳдан ўтиб
даъвогар ХХХ билан оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, улар
турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшаганликларини,
кейинчалик
ўрталарида
турли
келишмовчиликлар
бўла
бошлаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталаридаги ўзаро
келишмовчиликлар сабабли улар 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганликларини, у ҳам даъвогар ХХХ билан ўрталарида
тузилган никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан
уларга муҳлат бермасдан ажратишни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва музокара сўзини
тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар
билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2019
йил 26 январь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 92-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар
фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро умумий рузғор юритиб, бир оила бўлиб 2023 йил
сентябрь ойига қадар биргаликда яшаганлар.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 16 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларга ярашишлари
учун 6 ой муҳлат тайинланган.
Бироқ тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганлар ва улар
ўртасидаги оилавий муносабатлар тикланмаган.
Ишда Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024
йил 20 май куни берилган хўлосаси мавжуд бўлиб, унда тарафларнинг
оиласини яраштириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилганлиги,
тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён биргаликда яшамасликлари
ҳамда ушбу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги сабабли уларни
ажратиш суд ҳукмига ҳавола қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли
Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб
қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги никоҳ 2019 йил
26 январь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 92-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилганлигини, тарафларнинг оиласи
Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ томонидан
муҳокама қилинганлигини, лекин ушбу оилани яраштиришнинг иложи
бўлмаганлигини, уларнинг оиласи амалда барбод бўлганлигини, ушбу
ҳолатлар ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини
топганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги,
яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли
эканлиги ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб
қўйилганлигини эътиборга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги 600-сонли Қарори талабларига кўра, никоҳнинг бекор
қилинганлигини қайд этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1
бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан
ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши назарда
тутилганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат фойдасига БҲМ
нинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХ билан ХХХ ўртасида 2019 йил 26 январь куни Пахтачи туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 92-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар ХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилишга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.М.Гуломов