← Назад
Решение #1278294 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 900 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги 2-1406-2302/7926-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХ билан ўрталарида Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2013
йил 23 октябрдаги 872-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгар
ХХХХ билан 2013 йил октябрь ойида қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари
борлигини, жавобгар билан турмушларини бошларида бироз вақт яхши
яшаганлигини,
кейинчалик
ўрталарида
келишмовчиликлар
пайдо
бўлганлигини, жавобгарнинг юриш туриши ва оилага бўлган муносабати
ўзгариб қолганлигини, жавобгар ҳатто онасини билан жанжаллашиб
қолганлигини, шундан сўнг 2023 йил 15 сентябрда ота онасини уйига ташлаб
келганлигини, шундан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар бошқалар
билан кўп гаплашишини, буни кейин билганлигини, бундан ташқари ота
онасини билан келишолмаслигини, фарзандларини тақдирини уйлаб жавобгар
билан бирга яшаб келишга мажбур бўлганлигини, лекин жавобгар ўзига
тегишли хулоса чиқармаганлигини, унга нисбатан ишончи йўқолганлигини,
уларни оиласини яраштириш учун маҳалла ҳам аралашганлигини, лекин
оиласи тикланмаганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда
ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи тамомила барбод бўлганлигини,
оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, хақиқатан хам 2013 йил октябрь даъвогар ХХХХ билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари
борлигини, дастлаб даъвогар билан яхши яшаганлигини, кейинчалик
даъвогарни унга нисбатан муносабати ўзгарганлигини, даъвогарнинг иккинчи
хотини борлигини, унга нисбатан қўпол муомилада бўлишлигини, бундан
ташқари даъвогарнинг ота-онаси билан ҳам келишмай қолганлигини,
Миршароф исмли синфдоши билан телефон орқали гаплашганлигини, лекин
оиласига ва даъвогарга хиёнат қилмаганлигини, даъвогар билан ўрталаридаги
жанжал оиласига бошқаларни аралашуви билан бўлганлигини, бундан кейин
даъвогар билан бирга яшай олмаслигини, ўзига тегишли бўлган мол
мулкларни олганлигини, ўрталарида мулкий низоси йўқлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, ярашиш
учун ҳаракат ҳам қилмаганлигини, оиласи барбод бўлганлигини билдириб,
суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХ ва
жавобгар ХХХХлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими
томонидан 2013 йил 23 октябрдаги 872-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2014 йил 13 сентябрда туғилган Илхомова
Фарангиз Жамшид қизи, 2019 йил 29 апрелда туғилган Илхомов Сарварбек
Жамшид ўғли ва 2021 йил 09 октябрда туғилган Илхомова Солиҳабону
Жамшид қизи исмли фарзандлари бор.
Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 02 майдаги
хулосасида, тарафлар 2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2023 йилдан буён бирга яшамаётганлигини,
тарафларни ярашиб кетиши ва оилани сақлаб қолиш имкони борлигини
маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ХХХХ билан жавобгар
ХХХХлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам
топганлиги, тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини
тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга
суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти
бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини,
келгусида даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХларни яраштириш ва
оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан
ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХХдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат
божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХ ва жавобгар ХХХХлар ўртасидаги Пайариқ туман 1сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2013 йил 23 октябрдаги 872-сон далолатнома
ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов