← Назад
Решение #1278295 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 1 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 538 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “16” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг
котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар JJJнинг жавобгар JJJга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21101-2302/7010-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар JJJ судга JJJга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар JJJ даъво аризасини қувватлаб, ўз
кўрсатмаларида жавобгар билан 12.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
17.09.2021 йилда туғилган Одилжонова Солиҳа Олимжон қизи исмли
фарзандлари
борлигини,
турмушларининг
бошидан
яхши
яшамаганликларини, ўзаро муросалари ва дунѐқарашлари тўғри келмай
қолганлигини, 2022 йил август ойидан бирга яшамасликларини, даъвогарни
шаръий жавобини бериб бўлганлигини, келгусида бирга бир оила бўлиб яшаб
кета олмасликларини кўрсатиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги
никоҳларидан ажратишни сўради.
Жавобгар JJJ даъво аризасини тан олиб, ўз кўрсатмаларида, даъвогар
билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 17.09.2021 йилда туғилган JJJисмли вояга етмаган
фарзандлари борлигини, даъвогар ва уни уйидагилари билан умуман келиша
олмаганлигини, қайнонаси уни айирганлигини, ўрталарида кўп жанжал
чиққанлигини, 2022 йил август ойида келинлик уйидан чиқиб кетганлигини,
мол-мулкларини ҳам олиб кетиб бўлганлигини, оиласини сақлаб қолиш
нияти йўқлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар JJJ ва JJJлар 12.08.2020 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан бир
нафар 17.09.2021 йилда туғилган JJJисмли фарзандлари бор. Ўзаро оилавий
келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил август ойидан бирга
яшашмайди. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу
вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти
қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15бандига мувофиқ, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига
мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб
қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига
асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн
бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим (ОК 41-моддаси).
Суд юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма
талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш
мақсадида ўзининг 01.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой
яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла
фуқаролар йиғини ва туман ҳокимияти Хотин-қизлар қўмитасига юборган.
Тошкент тумани ҳокимлигининг “Гултепа” МФЙ фаоллари ҳамда Олмазор
туман ҳокимлигининг “Чимбой” МФЙ Яраштирув комиссиясининг
хулосаларига кўра, тарафларнинг оилавий келишмовчилиги фаоллар
иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари
кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ
вақтдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий
рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг
оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини
ҳам инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор
қилишни, вояга етмаган фарзандларини онаси, яъни даъвогарнинг
тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд
бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса,
уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг
иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 3хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар JJJдан
никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41, 44, 45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253
моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар JJJнинг жавобгар JJJга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Тарафлар JJJ ва JJJлар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФҲДЁ
бўлимида 12.08.2020 йил куни 2-1002-20-01162-сон билан рўйхатга олинган
никоҳларидан ажратилсинлар.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 17.09.2021 йилда туғилган
JJJисмли фарзандлари онаси JJJнинг тарбиясида қолдирилсин.
Даъвогар JJJдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган
ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув
қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри, судья
/имзо/
Д.С.Мавлонова