Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7925 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ботиров Жавлонбек Ботир ўғли Ответчик / Подсудимый Зокирова Шохиста Зарип қизи
Source ID 667188b8b6bf6f28996e5a99 Claim ID 4896319 PDF Hash aaa581bd3a89a03c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 418 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар-вакили адвокат Р.Умаровнинг иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7925сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2014 йил 08 октябрдаги 1002-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХнинг ишончли вакили ХХХХ даъво талабини қувватлаб, даъвогар ўғли эканлигини, жавобгар ХХХХ эса келини эканлигини, улар 2014 йил октябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, тарафларнинг ўзаро турмушлари давридан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, тарафлар турмушларини бошидан яхши яшамаганлигини, уларни бир бирига характерлари тўғри келмаслигини, тарафларнинг ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлари сабабли 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, ўғли 2023 йилда ҳам жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво ариза берганлигини, суд томонидан унинг даъво талабини асоссиз деб рад этганлигини, оиласини тиклашни имкони йўқлигини, ўғли ХХХХ 2024 йил март ойида Садоқат исмли аёлга шаръий никоҳ асосида уйланганлигини, бундан кейин тарафларнинг оиласини сақлаб бўлмаслигини, жавобгар ҳам никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, тарафлар ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи тамомила барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХнинг дастлабки тушунтиришида, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар ХХХХ билан 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик даъвогар кўп ичадиган бўлиб қолганлигини, ичкилик сабабли оиласида кўп жанжалар бўлганлигини, даъвогарнинг ота онаси ҳам ўғлини қайтармаслигини, даъвогар ҳарбий хизматга ишга ўтганидан сўнг умуман ўзгариб кетганлигини, унга ва фарзандларига бефарқ бўлиб қолганлигини, 2023 йил январь ойидан буён ота-онасини уйида яшаб келаётганлигини, даъвогар билан яшашни хоҳламаслигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХ ва жавобгар ХХХХлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2014 йил 08 октябрдаги 1002-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2015 йил 16 декабрда туғилган Ботирова Комила Жавлонбек қизи ва 2019 йил 20 апрелда туғилган Ботирова Дилноза Жавлонбек қизи исмли фарзандлари бор. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2023 йил 07 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби рад этилган. Оқдарё туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 06 майдаги хулосасида, тарафлар 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, ХХХХ фарзандлари учун алимент тўлаб келаётганлигини, маҳалла ва фаоллар кўп маротаба оилани яраштиришга ҳаракат қилганлигини, аммо оилани тиклашнинг иложи бўлмаганлигини, мазкур оилани сақлаб қолиш имкони бор ёки йўқлигини охирги хулосасини судга ҳавола этишни маълум қилган. Оқдарё туман “Узунқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 08 майдаги далолатномасида, тарафлар 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, тарафларни бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилган бўлишига қарамасдан тараф 2023 йил январь ойидан буён алоҳида яшаб келаётганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХ ва жавобгар Зокирова Шоҳиста Зопир қизлари ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2014 йил 08 октябрдаги 1002-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов