Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2302/10197 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди Судья Нурматов Маннонжон Хуррамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жамолиддинов Толибжон Мухторжон ўғли Ответчик / Подсудимый Жамолиддинова Мастона Файзулло қизи
Source ID 666adf1d922a655d3668ed49 Claim ID 4655892 PDF Hash 107dea8f81129197... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 12 656 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ------------------ь ойининг “------------------” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ------------------нинг раислигида, судья ёрдамчиси ------------------нинг котиблигида, томонлардан даъвогар ----------------- ва жавобгар ------------------ларнинг иштирокида, даъвогар -----------------нинг жавобгар ------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган -------------------сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ------------------ жавобгар ------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан ------------------да қонуний никоҳдан ўтишганлигини, биргаликдаги турмушларидан ------------------исмли ------------------ фарзандлари борлигини, оилавий келишмовчиликлар ҳозирда бирга яшамаслигини, оилада доимий жанжал бўлишини, бир неча марта маҳалла орқали яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаганлигини, бундан буён жавобгар билан оиласи тикланмаслигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги никоҳдан ярашиш учун муҳлат бермасдан ажратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг -----------------ги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун ----------------- ой муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари ижро учун -----------------------------------ва ------------------------------------.га юборилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ------------------ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, унга қўшимча равишда ўз тушунтиришида жавобгар билан оилавий муносабатлари тугаганлигини сабабли жавобгар илгари ҳам никоҳдан ажратиш масаласида судга мурожаат қилганлигини, бироқ фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ------------------даги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси рад этилганлигини, кейин суд томонидан берилган ярашув муҳлати давомида ҳам ярашишга ҳаракат қилмаганликларин, эндиликда оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ------------------ даъво аризани тан олиб, жавобгар билан оиласини тиклашни иложи йўқлигини, у никоҳдан ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ------------------ жавобгар ----------------- билан ------------------да қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент вилояти ------------------ФҲДЁ бўлими томонидан 43-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ------------------исмли -----------------фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар ҳозирда бирга биргаликда яшашмайди. Тарафларнинг оилавий муносабатлари тугатилганлиги сабабли жавобгар илгари ҳам судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг -----------------даги ҳал қилув қарорларига асосан даъвогар ------------------нинг жавобгар -----------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Шундан сўнг ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлиги боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Суд даъвогар ------------------нинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлари бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафлар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 3 баравари миқдорида белгилаб, уни даъвогардан ундиришни ва жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг ------------------9-253, 383, 385, 3851, 403, 405 ва 4051-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ------------------нинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ------------------ билан жавобгар ------------------ Тошкент вилояти ------------------ФҲДЁ бўлими томонидан ------------------даги 43-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Тарафларнинг вояга етмаган ------------------исмли фарзандлари жавобгар -----------------нинг тарбиясида қолдирилсин. ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида даъвогар ------------------дан давлат даромадига ------------------сўм давлат божи ундирилсин. ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида жавобгар ------------------дан давлат даромадига давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда кассация тартибида шикоят (протест) келтирилмайди. Раислик этувчи, судья: (имзо) ------------------ БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ ------------------ь ойининг “14” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, суд мажлисида, ўз биносида судья ------------------нинг раислигида, судья ёрдамчиси ------------------нинг котиблигида. Даъвогар ------------------нинг жавобгар ------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ----------------- -сонли фуқаролик ишини кўриб чиқди. Раислик этувчи суд мажлисини очиб, мазкур кўриладиган ишни маълум қилди. Котиб, суд мажлисига томонлар келмаганлигини маълум қилди. Суд ўз жойида ажрим қилди. Мазкур фуқаролик ишини кўриш томонларни чақиртирилиши муносабати билан ------------------.01.2022 йил соат 10:00 га қолдирилсин. ************************************************************** ------------------.01.2022 йил суд мажлиси шу таркибда давом этади. Котиб, иш бўйича суд мажлисига томонлардан даъвогар ва жавобгар келганлигини маълум қилди. Раислик этувчи томонларнинг шахсини аниқлади. Даъвогар: ------------------, 1985 йил 29 апрелда Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз. Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, 4кичик туман, 5/5а-уй, 5-хонадонда яшайди. Даъвогар шахсига оид саволлар бўлмади. Жавобгар: ------------------, 1982 йил 25 ноябрда Тошкент вилоят, Оҳангарон шаҳарда туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз. Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Шодлик кўчаси, 19-уйда яшайди. Жавобгар шахсига оид саволлар бўлмади. Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, суд таркибига нисбатан раддиялар бор-йўқлигини сўради. Суд таркибига раддиялар бўлмади. Раислик этувчи тарафларга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 34 ва 40-моддаларига асосан уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Тарафлар процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларга тушунарли эканлигини билдиришди. Раислик этувчи ишни мазмунан кўришни бошлашдан олдин тарафларда ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи даъво аризани ўқиб эшиттирди ва даъво ариза юзасидан тарафларнинг фикрини сўради. Даъвогар ------------------: - Даъво аризани қувватлайман. Жавобгар ------------------: -Даъво аризани тан оламан. Раислик этувчи томонларнинг тушунтиришларини эшитди. Даъвогар М.Юлдашевнинг тушунтириши: - Ҳурматли раислик этувчи! Мен жавобгар билан ------------------ь куни қонуний никохдан ўтганман, биргаликдаги турмушимиздан -----------------исмли ------------------ фарзандимиз бор, фарзандимиз ҳозирги кунда мен билан бирга яшаб келмоқда. Жавобгар билан биргаликда яшамаймиз, жавобгар билан умуман келиша олмаганмиз, ўртамизда доимий келишмовчиликлар бўлган, оилавий муносабатларимиз тикланишига умуман имкон қолмаган. -Раислик этувчи саволигаЖавобгар аввал ҳам никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси билан мурожаат этган. Бироқ унинг даъво аризаси рад этилган. Суд томонидан берилган ярашув муҳлати давомида ҳам ярашишга ҳаракат қилмадик, эндиликда оиламизни тикланмайди, уни тиклашнинг иложи йўқ, суддан даъво аризани қаноатлантиришингизни сўрайман. Бошқа саволлар бўлмади. Жавобгар Д.Рахманованинг тушунтириши: Ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан ------------------ кунида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ФҲДЁ бўлими томонидан 43-сонли билан расмийлаштирилган қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз. Биргаликдаги турмушимиздан ------------------исмли ------------------ фарзандимиз бор. -Раислик этувчи саволигаМен никоҳдан ажратишга розиман. Даъвогар билан ярашиб кетишимизга имкони йўқ, шу сабабли даъво аризани қаноатлантиришингизни сўрайман. Бошқа саволлар бўлмади. Раислик этувчи тарафларнинг тутушнтиришларини эшитиб, фуқаролик иши ҳужжатларини тафтиш қилди. Иш ҳужжатлари бўйича саволлар бўлмади. Раислик этувчи суд музокарасига ўтишдан олдин тарафларда қўшимча ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Қўшимча ва илтимосномалар бўлмади. Суд фуқаролик иши муҳокамаси якунланган деб ҳисоблаб, тарафлар музокарасини эшитишга ўтди. Даъвогар ------------------: - Даъво аризани қаноатлантириб беришингизни сўрайман. Жавобгар ------------------: -Никоҳдан ажратишингизни сўрайман. Суд алоҳида хонада қолади ва у ердан чиқиб раислик этувчи томонидан ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилди. Ҳал қилув қарори юзасидан шикоят қилиш тартиби ва муддати ҳамда суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш тартиби тушунтирилди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди. Раислик этувчи: __________ Котиб: _________ FUQARОLIK ISHLARI BO’YICHA OHANGARON TUMANLARARO SUDI АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ СУД ПО ГРАЖДАНСКИМ ДЕЛАМ 110300, Toshkent viloyati, Ohangaron shahri, Ezgulik ko’chasi, 100-uy 110300, Ташкентская область, г. Ахангаран, улица Эзгулик, дом 100 Тel: 0-(370) 645-56-50 Fax: 0-(370) 645-56-50 электрон почта: f.oxangaron@sud.uz қонуний кучга кирган._ 25.02.2022 йил № ------------------ Оҳангарон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудирасига Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг даъвогар -----------------нинг жавобгар ------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши бўйича 2022 йил ------------------ январда чиқарган ҳал қилув қарори нусхаси маълумот ва ижро учун юборилмоқда. Илова: қарор нусхаси 1 варақда. Ҳурмат билан, Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьяси: ----------------- 25.02.2022 йил № ------------------ Оҳангарон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудирасига Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг даъвогар -----------------нинг жавобгар ------------------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши бўйича 2022 йил ------------------ январда чиқарган ҳал қилув қарори нусхаси маълумот ва ижро учун юборилмоқда. Илова: қарор нусхаси 1 варақда. Ҳурмат билан, Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьяси: - -----------------