← Назад
Решение #1278298 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Процессуал кодекси | 220 | — | code_article |
Текст решения
7 226 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов
судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, даъвогар ИНКнинг
жавобгар ИРШга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1003-2311/24042-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ИНК судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ИРШ
билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар ИНКнинг ишончли вакили
Ф.Соатжонов даъво талабларини қувватлаб, даъвогар жавобгар ИРШ билан 2010
йил 19 сентябрь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, турмушлари
бошида
яхши
бўлганлигини,
бироқ
кейинчалик
муносабатлари
ёмонлашганлигини, жавобгар билан характер ва дунёқарашлари тўғри
келмаганлигини, жавобгар билан турли келишмовчиликлар натижасида содир
бўлган уруш-жанжаллар оқибатида бир-бирларига бўлган илиқ туйғуларни
йўқолганлигини, оилани тиклаш учун қилган ҳаракатлари бекор бўлганлигини,
катталар ҳам аралашиб кўрганлигини, оила амалда барбод бўлганлигини,
ҳозирда жавобгар билан бирга яшаймасликларини, эр-ҳотинлик муносабатлари
эса 2016 йилдан тугатилганлигини, ажрашиш учун қатъий қарорга
келишганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини маълум қилган
бўлсада, суд томонидан ярашиш учун берилган муддатдан кейин белгиланган
суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан суд мажлисига келмади ва келмаслик сабабларини судга маълум
қилмади.
Мазкур ҳолатда суд мавжуд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Процессуал кодексининг 220-моддасига асосан даъвогар ва унинг
ишончли вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Жавобгар ИРШ суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво талабларини
тан олиб, суддан даъвогар иштирокисиз даъво аризани кўриб чиқишни тала
қилиб, даъвогар ИНК билан 2010 йил 19 сентябрь санасида қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушидан икки нафар
фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши бўлмаганлигини, даъвогар
билан характер ва дунёқарашлари бир-бирига тўғри келмаганлигини,
турмушларининг дастлабки ойлари турли келишмовчиликлар сабаб ўзаро
низолар келиб чиқа бошлаганлигини, натижада ўрталарида бир-бирларига
нисбатан илиқ туйғулар йўқолганлигини, никоҳдан ажрашишга рози
эканлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муддатда ҳам оилани
тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш
ҳақидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар ИРШ ва ИНК 2010 йил 19 сентябрь кунида
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ
Тошкент шаҳар Оила маросимлар маркази томонидан 1416-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро
ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр–муҳаббат туйғуларини
йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар
2016 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу
пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган.
Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб
олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга
ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод
бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат
беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
санасидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни
кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу
мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар
(болалар
борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар)
аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат тайинланган
ва суд томонидан кўриб чиқилган ўрганишлар натижасида, тарафлар оилани
тиклаш чораларини кўрмаганларлиги, оилани тиклашга тарафлар ҳаракат
қилмаганлиги аниқланган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
эр-хотинлик муносабатлари 2016 йилда тугатилганлиги, улар бирга
яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани
тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш
имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб
қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
даъвогар ИНКнинг жавобгар ИРШ ўртасида 2010 йил 19 сентябрь кунидаги
Тошкент шаҳар Оила маросимлар маркази томонидан 1416-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, жавобгардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни
ва даъвогарни давлат божидан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40–41, 44–46–моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 220, 249–253–моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ИНКнинг жавобгар ИРШга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ИНК ва жавобгар ИРШ 2010 йил 19 сентябрь кунидаги Тошкент
шаҳар Оила маросимлар маркази томонидан 1416-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда жавобгар ИРШдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, судья:
А.А.Ражабов