Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2303/21734 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сатимов Хоким Шарипович Ответчик / Подсудимый Садикова Саодатхон Сатвалдиевна
Source ID 6673c623b6bf6f28996e5b04 Claim ID 4631499 PDF Hash 81cdb01d3dfb7206... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
Текст решения 4 455 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахорованинг котибалигида, даъвогар Сатимов Хаким Шариповичнинг жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1701-2303/21734–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Сатимов Хаким Шарипович жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевнага нисбатан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Сатимов Хаким Шарипович даъвосини қувватлаб, жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевна билан 18.09.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушларидан фарзандли бўлмаганликларини, 2016 йил январь ойидан ажраб кетишганини, жавобгар Туркия давлатига кетиб, у ерда турк фуқароси билан шаръий никоҳ асосида оила қурганлигини, ўзи ҳам 2022 йилдан шаръий никоҳ асосида бошқа аёл билан яшаб келаётганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевна суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, лекин жавобгар суд мажлисига келмаганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди Суд тарафларни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 18.09.2015 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Хўжаобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 563-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан фарзандли бўлмаган. Тарафлар 2016 йил январь ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогар 2022 йилдан шаръий никоҳ асосида бошқа аёл билан турмуш қурган. Жами беш нафар фарзанди бор. томонидан берилган маълумотга кўра, жавобгар шаръий никоҳ асосида оила қурган. Тарафларга суднинг 13.09.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Хўжаобод туманидаги Солпи МФЙ ҳузуридаги оилавий қадрятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан оилани тиклашга қаратилган чоралар самарасиз бўлганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2016 йил январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Сатимов Хаким Шариповични жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Сатимов Хаким Шариповични жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Сатимов Хаким Шарипович ва жавобгар Сатимова Саодатхон Сатвалдиевна Хўжаобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 18.09.2015 йилда 563-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Сатимов Хаким Шариповичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.