← Назад
Решение #1278300 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 245 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 4 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, жиноят ишлари
бўйича Каттақўрон шҳар судининг биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи, судья: Ш.М.Гуломов,
Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган №ХХХ-сонли
фуқаролик ишини мазмунан кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан 2023 йил 25 октябрь
куни даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва суд мажлисидаги
тушунтиришида, даъвони қувватлаб, у жавобгар ХХХ билан 2021 йил 22
январь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
ўрталаридаги никоҳлари шу куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2-1405-21-00081-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд
қилинганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида
бир нафар, яъни 2021 йил 28 март куни туғилган Азаматова Маржона
Учкуновна исмли фарзандлари борлигини, улар турмушлари давомида
яхши яшамаганликларини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталарида мунтазам
равишда жанжаллар бўлиб келганлигини, ўрталаридаги ўзаро
келишмовчиликлар сабабли улар 2022 йил январь ойидан буён
биргаликда яшамасликларини, суд томонидан уларга ярашишлари учун
тайинланган
муҳлат
давомида
ҳам
уларнинг
оиласи
тикланмаганлигини, унинг жавобгар ХХХ билан оиласи амалда барбод
бўлганлигини, энди уларнинг оиласини тиклашнинг имкониятлари
қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўрталарида тузилган
қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъвосини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогар ХХХбилан
2021 йил 22 январь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
ўрталаридаги никоҳлари шу куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2-1405-21-00081-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд
қилинганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида
бир нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошидан
яхши яшамаганликларини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, шу сабабли ўрталарида
мутазам равишда жанжаллар бўлиб келганлигини, ўрталаридаги ўзаро
келишмовчиликлар сабабли улар 2022 йил январь ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганлигини, суд томонидан уларга ярашишлари учун
тайинланган
муҳлат
давомида
ҳам
уларнинг
оиласи
тикланмаганлигини, у ҳам даъвогар билан қонуний никоҳдан
ажрашишга рози эканлигини билдириб, даъвогар ХХХ билан
ўрталаридаги никоҳдан уларга ярашишлари учун муҳлат бермасдан
ажратишни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва музокара сўзини
тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2021
йил 22 январь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-2100081-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни
2021 йил 28 март куни туғилган Азаматова Маржона Учкуновна исмли
фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро умумий рузғор юритиб, бир оила бўлиб 2022 йил
январь ойига қадар биргаликда яшаганлар.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2023
йил 16 ноябрь кунги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 ой
муҳлат тайинланган.
Бироқ тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганлар ва улар
ўртасидаги оилавий муносабатлар тикланмаган.
Ишда Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024
йил 4 июнь куни берилган хўлосаси мавжуд бўлиб, унда тарафларнинг
оиласини яраштириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилганлиги,
тарафлар 2022 йил январь ойидан буён биргаликда яшамасликлари ҳамда
ушбу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги сабабли уларни ажратиш
масаласини суд ҳукмига ҳавола қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли
Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги никоҳ 2021 йил 22
январь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-21-00081сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилганлигини, тарафларнинг
оиласи Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ
томонидан
муҳокама
қилинганлигини,
лекин
ушбу
оилани
яраштиришнинг иложи бўлмаганлигини, уларнинг оиласи амалда барбод
бўлганлигини, ушбу ҳолатлар ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ҳам
ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги
ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён
бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилганлигини эътиборга
олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги 600-сонли Қарори талабларига кўра, никоҳнинг бекор
қилинганлигини қайд этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1
бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки
уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши назарда тутилганлигини
инобатга олиб, тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМ нинг 1,5
бараваридан жами 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХ билан ХХХ ўртасида 2021 йил 22 январь куни Пахтачи туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 2-1405-21-00081-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар ХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор эса протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.М.Гуломов