← Назад
Решение #1278301 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 858 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ѐрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
2-1406-2302/7946-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХ билан ўрталарида Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан
2015 йил 07 августдаги 432-сон далолатнома ѐзуви билан қайд этилган,
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгар
ХХХ билан 2015 йил 07 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида икки нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошидан
келишолмаганлигини, жавобгар билан бир бирига характерлари умуман
тўғри
келмаслигини, охирги вақтларда жавобгарни юриш туришлари
ўзгариб қолганлигини, рўзғор ишларини вақтида қилмасдан уни ва ота
онасини ҳурматини жойига қўймайдиган одат чиқарганлигини, жавобгарга
нисбатан ишончи йўқолганлигини, 2023 йил август ойидан буѐн бирга
яшамаслигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиб
кетганлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, маҳалла томонидан
бир неча маротаба уларни яраштириш учун аралашиб кўрганлигини, лекин
оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, оиласи тамомила барбод
бўлганлигини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, 2015 йилда даъвогар ХХХга қонуний никоҳдан ўтиб бирга
яшаганлигини, бирга яшаш даврида ўрталарида икки нафар фарзандлари
борлигини,
турмушларини
бошларидан
даъвогар
билан
келашолмаганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли бир
неча маротаба ота онасини уйига кетганлигини, 2023 йил октябрь ойидан
буѐн даъвогар билан бирга яшамаслигини, даъвогарга ва оиласига хиѐнат
қилмаганлигини, ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни олиб кетганлигини,
даъвогар билан ажрашишга афсусланмаслигини, уни ва фарзандларини тинч
қўйишини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам
ярашмаганлигини, ярашиш учун ҳаракат ҳам қилмаганлигини, никоҳдан
ажрашишга рози эканлигини, никоҳдан ажратишда никоҳгача бўлган қизлик
фамилияси Исраилова фамилиясига ўтказишни билдириб, суддан
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХ ва
жавобгар ХХХлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ
бўлими томонидан 2015 йил 07 августдаги 432-сон далолатнома ѐзуви билан
қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2016 йил 19 июлда туғилган Зокиров Достон
Улуғбекович ва 2017 йил 24 сентябрда туғилган Зокиров Оғабек
Улуғбекович исмли фарзандлари бор.
Пайариқ туман “Хўжа Исмоил” маҳалла фуқаролар йиғинининг
2024 йил 30 апрелдаги далолатномасида, тарафлар 2023 йил 02 сентябрдан
буѐн бирга эр-хотин бўлиб яшамаѐтганлигини, маҳалла фаоллари ва маҳалла
оқсақоллари бир неча маротаба тарафларни яраштириш чоралари кўрилиб,
оила муқаддаслигини, оилавий ажрашишларни олдини олиш бўйича
тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қилган.
Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 07
майдаги хулосасида, тарафлар 2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлари сабабли 2023 йилдан буѐн бирга яшамаѐтганлигини,
тарафларга оила муқаддаслигини, ўзаро ҳурмат, аҳиллик, меҳр оқибатли
бўлиб оилани сақлаб қолиш кераклигини тушунтирганлигини маълум
қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХлар
ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги,
тарафлар 2023 йил октябрь ойидан буѐн бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб
яшашни хоҳламаѐтганлиги, уларнинг бир-бирига бўлган ишончи
йўқолганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам
ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти
йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд
эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда,
тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам
топганлиги, тарафлар 2023 йил октябрь ойидан буѐн бирга яшамаѐтганлиги,
тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини
тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни
хоҳламаѐтганлиги, келгусида даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХларни
яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб,
уларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, жавобгар ХХХнинг қизлик фамилиясига ўтказиш ҳақидаги
талабини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра мазкур талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “никоҳга
кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг
хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор
чиқарилаѐтганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин”
деб кўрсатилган.
Суд, Қонун талаби ва жавобгарнинг хоҳишига кўра, жавобгар ХХХ
никоҳдан сўнг даъвогар ХХХнинг фамилияси “Эргашева”га ўтказилган, суд
томонидан уларнинг никоҳи бекор қилинганлиги сабабли жавобгарнинг
қизлик фамилияси “Исраилова”га қайтаришни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат
қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат
божи ундиришни лозим топди.
Баѐн қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХлар ўртасидаги Пайариқ туман 2сонли ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 07 августдаги 432-сон далолатнома
ѐзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин.
Тарафлар ўртасидаги никоҳ бекор қилиниши муносабати билан
жавобгар ХХХнинг қизлик фамилияси “Исраилова” фамилиясига
ўтказилсин.
Даъвогар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов