← Назад
Решение #1278302 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 912 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан
туманлараро суди жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди биносида
очиқ суд мажлисида судья Ш.О.Бозорованинг раислигида, судья
ёрдамчиси З.Каххарованинг котиблигида, адвокат Г.Нарзиеванинг
иштирокида даъвогар Тўхтаев Алишер Нурмуродовичнинг жавобгар
Толибова Сабрина Аъзам қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
№2-2006-2301/4705-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни
Даъвогар Тўхтаев Алишер Нурмуродович судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида, у жавобгар С.Толибова билан
2019 йил 12 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар 01.06.2020 йилда
туғилган Нурмуродов Алихан Алишер ўғли фарзандлари борлигини,
жавобгар билан турмуш қуриб 3 йил яхши яшаганлигини, жавобгар билан
бирга яшаб бирор камчилик кўрмаганлигини, ўзи давлат ишида
ишлашини, турмушлари чиройли бўлиши учун хамма шароитларини
қилиб қўйганлигини, жавобгар шундай чиройли турмушларини қадрига
етмасдан унга хиёнат қилиб келганлигини, 2022 йил декабрь ойида
Самарқанд вилоятида яшаб юрган пайтида жавобгарга унга нисбатан
ўрталарида ишончсизлик бўлганлигини, у жавобгарни инсофга чақиришга
ҳаракат қилганлигини, фарзанди отасиз ўсишини олдини олишга ҳаракат
қилган холда жавобгарни инсофга чақирганлигини, шундан кейин
жавобгар ўзини йиғиштириб олар деган умид билан яшаб келганлигини,
лекин жавобгар бу ишларини давом эттириб келганлигини, 2023 йил
август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, боласига нисбатан оталикка
эътироз берганлигини, боласи ундан бўлмай чиққанлигини, буни
жавобгарни ўзи бир неча маротаба бола ундан эмаслигини айтганлигини,
судга даъво берилгандан сўнг ҳам жавобгарни кузатиб келганлигини,
жавобгар бошқа кишилар билан гаплашишни давом эттириб келганини,
унда телефондаги сўзлашувлар борлигини, бундан кейин жавобгар билан
яшай олмаслигини, яқин орада жавобгар билан учрашмаганлигини, унинг
бу важларини инкор этишини билдириб ўрталаридаги тузилган никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Толибова Сабрина Аъзам
қизи ўз кўрсатмасида даъвони қисман тан олиб, даъвогар билан 2019 йил
12 август кунида никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, ўрталарида бир
нафар фарзандлари борлигини, ўртадаги ишончсизлик туфайли 2023 йил
августдан бирга яшамасликларини, даъвогарга хиёнат қилмаганлигини,
таниши билан фақатгина телефонда гаплашганлигини, бироқ у билан
учрашмаганлигини,
судга
ариза
берилгандан
сўнг
ҳам
гаплашмаганлигини, бу йигит билан отаси гаплашганлигини, фақатгина
ДНК натижаси нимага бунақа чиққанлигини билмаслигини, даъвогар
билан пинҳона гаплашиб юришларини, даъвогар билан ярашишга умиди
борлигини, никоҳдан ажралишни истамаслигини билдириб даъвони рад
сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини, адвокатларнинг музокара
сўзини тинглаб, иш ҳужжатларини тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиб,
даъво қуйидаги асосларга кўра қаноатлантирилиши лозим деган хулосага
келди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида “Никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Фуқаролик иши ҳужжатлари ва иш ҳолатларига қараганда, тарафлар
Тўхтаев Алишер Нурмуродович ва Толибова Сабрина Аъзам қизилар 2019
йил 12 августда Жондор туман ФҲДЁ бўлими томонидан №614-сон билан
қайд қилинган қонуний никоҳдан ўтишган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан 01.06.2020 йилда туғилган Нурмуродов Алихан Алишер
ўғли фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлари сабабли 2023 йил август
ойидан бошлаб оилавий муносабатларини тугатишган ва шундан бери
алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат давомида
яраштириш чоралари кўрилганлигига қарамай тарафларни яраштириш
имкони бўлмаган.
Даъвогар ўз тушунтиришида, оилани тиклашни исташмаслигини,
бунга сабаб жавобгарга нисбатан ишонсизлиги эканлигини, жавобгар ҳам
буни тан олишини, даъвогар уни қайтиб аёли сифатида қабул қила
олмаслигини, ажрашиш ҳақида қатъий бир хулосага келганлигини, оила
батамом барбод бўлганлигини, жавобгарни гаплашиб тургани ҳақидаги
важини инкор этмаслигини, у билан орани очиқ қилиш мақсадида, яна уни
синов қилиш мақсадида гаплашганлигини, чунки судга никоҳдан
ажратишга берганидан сўнг ҳам даъвогар ўша киши билан телефонда
гаплашганлигини, унда телефон сўзлашуви борлигини, ажралиш ҳақида
қатъий фикрга келганлигини, фарзанди ҳам ундан эмаслигини, бу ҳам
жавобгарнинг хиёнатини исботлашини таъкидлаб, уларни ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни сўрамоқда.
Шу суднинг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар
А.Тўхтаевнинг жавобгар С.Толибовага нисбатан оталикка эътироз
билдириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган. Суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучида.
Жондор туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Хўжахайрон” ,
“Довуд” МФЙларнинг судга тақдим қилган хулосаларида мазкур оилани
тарафлар ўртасидаги ишонч йўқолганлиги боис яраштириш имкони
бўлмаганлиги кўрсатилган.
Судда оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлиги, у амалда батамом
барбод бўлганлиги, тарафлар 2023 йил август ойидан бирга
яшамаётганликлари, ораларидаги ишонч йўқолганлигини, маҳалла
мутахассисларининг оилани яраштиришдаги ҳаракатлари самарасиз
бўлганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига мувофиқ,
суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи
ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб
топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 29бандига кўра, давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар
бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва
бошқа муайян ҳолатларни жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан
қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд мазкур фуқаролик иши бўйича тарафларнинг бундан буён бирга
ҳаёт кечиришлари ва оила амалда батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг имконият йўқ ҳамда оилавий муносабатлар барбод
бўлган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни, вояга етмаган болани
жавобгарнинг тарбиясига қолдиришни, даъвогардан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 2 баравари миқдорида, жавобгардан эса базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Тўхтаев Алишер Нурмуродовичнинг жавобгар Толибова
Сабрина Аъзам қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Сабрина Аъзам қизи 2019 йил 12 августда Жондор туман ФҲДЁ бўлими
томонидан далолатнома ёзувига №614-сон билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсинлар.
Вояга етмаган 01.06.2020 йилда туғилган Нурмуродов Алихан
Алишер ўғли онаси жавобгар Толибова Сабрина Аъзам қизи тарбиясига
қолдирилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
даъвогар Тўхтаев Алишер Нурмуродовичдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 2 баравари миқдорида, жавобгар Толибова Сабрина Аъзам
қизидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози томон бир ойлик муддат ичида
Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу
суд орқали апелляция тартибда шикоят(протест) келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Ш.О.Бозорова