← Назад
Решение #1278304 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 075 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро
суди ўз биносида очиқ суд мажлисида бўлиб,
Раислик этувчи: Казаков Бекзод Олимович,
судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар Шарафов
Абдулазизнинг жавобгар Юсупова Зарнигорга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган №2-1304-2301/3916-сонли фуқаролик иши кўрилиб,
қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Шарафов Абдулазиз судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ўз даъво
аризасида ва суддаги тушунтиришида даъвосини қувватлаб, жавобгар Юсупова
Зарнигор билан 2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида
3 нафар фарзанд борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2023
йил август ойидан буён бирга яшамаслигини, жавобгар билан оилавий
келишолмаслигини, жавобгарга ишончи қолмаганлигини, бегона шахслар билан
телеграммдан ёзишганлигини, тунлари чиқиб кетганлигини, ярашиш муҳлати
давомида ярашмаганлигини, келгусида жавобгар билан оилаларини тиклаш имкони
йўқлигини, шу сабабли жавобгар билан қонуний никоҳидан ажратишни сўради.
Судда сўралган жавобгар Юсупова Зарнигор даъвони тан олиб, суддаги
тушунтиришида, даъвогар билан 2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида 3 нафар фарзанд борлигини, оилавий келишмовчиликлар
сабабли даъвогар билан бирга яшамаслигини, қасддан бегона шахс билан
ёзишганлигини, хиёнат қилмаганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини,
ярашиш муҳлати давомида ярашмаганлигини, шу сабабли қонуний никоҳидан
ажратишликни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд далилларга
асосланган
ҳолда,
даъвогарнинг
даъвосини
қуйидаги
асосларга
кўра,
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар 2018 йил 24 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурган, бу ҳақда Пахтакор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзуви қайд
этилган, тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан буён доимий
бирга яшамайди.
Ҳозирги кунда мазкур иш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик
туманлараро судининг ажримига асосан, тарафларга ярашиш учун жами 6 ой муҳлат
берилган, лекин тарафлар ярашмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-қисмида тушунтирилишича,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд мазкур ҳолатда, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди
томонидан тарафларга берилган жами 6 ой муҳлат давомида тарафлар
ярашмаганлигини, тарафлар 2023 йил август ойидан бери эр-хотин сифатида бирга
яшамаётганлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам ярашиш
чораларини кўрмаганлигини, тарафларнинг бир-бирига эр-хотинлик ишончи
қолмаганлигини, бу билан тарафларнинг оилалари барбод бўлганлигини ҳисоблаб,
тарафларни никоҳдан ажратишликни, тарафларнинг вояга етмаган уч нафар,
Абдирашидов Мустафо, Абдирашидов Имронбек, Абдирашидова Сафина исмли
фарзандларни жавобгарни қарамоғида қолдиришни лозим топди.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан
ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогардан давлат фойдасига
Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари
миқдорида, жавобгардан эса 1 баравари миқдорида давлат божи ундиришликни лозим
топади.
Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Шарафов Абдулазизнинг жавобгар Юсупова Зарнигорга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Шарафов Абдулазиз ва жавобгар Юсупова Зарнигорлар 2018 йил 24
августда Пахтакор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 424-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган уч нафар, Абдирашидов Мустафо, Абдирашидов
Имронбек, Абдирашидова Сафина исмли фарзандлар жавобгар Юсупова Зарнигорни
қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда Шарафов
Абдулазиздан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, Юсупова Зарнигордан давлат
фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор
қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи :
Б.О.Казаков