Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1304-2301/3903 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Судья Казаков Бекзод Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Акрамова Гуландом Уктам қизи Ответчик / Подсудимый Акрамов Ботир Бахриддин ўғли
Source ID 666c1905922a655d3668ed6a Claim ID 4919361 PDF Hash 715bbe9a8d7acfd4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 954 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида бўлиб, Раислик этувчи: Казаков Бекзод Олимович, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар Акрамова Гуландомнинг жавобгар Акрамов Ботирга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1304-2301/3903-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Акрамова Гуландом судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ўз даъво аризасида ва суддаги тушунтиришида даъвосини қувватлаб, жавобгар Акрамов Ботир билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида 1 нафар фарзанд борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини, жавобгар билан оилавий келишолмаслигини, оиласига учинчи шахслар аралашишини, ярашиш муҳлати давомида ярашмаганлигини, келгусида жавобгар билан оилаларини тиклаш имкони йўқлигини, шу сабабли жавобгар билан қонуний никоҳидан ажратишни сўради. Судда сўралган жавобгар Акрамов Ботир даъвони тан олиб, суддаги тушунтиришида, даъвогар билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида 1 нафар фарзанд борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли даъвогар билан бирга яшамаслигини, ярашиш муҳлати давомида ярашмаганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини, шу сабабли қонуний никоҳидан ажратишликни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд далилларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг даъвосини қуйидаги асосларга кўра, қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар 2020 йил 03 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, бу ҳақда Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзуви қайд этилган, тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июнь ойидан буён доимий бирга яшамайди. Ҳозирги кунда мазкур иш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ажримига асосан, тарафларга ярашиш учун жами 6 ой муҳлат берилган, лекин тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-қисмида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд мазкур ҳолатда, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди томонидан тарафларга берилган жами 6 ой муҳлат давомида тарафлар ярашмаганлигини, тарафлар 2022 йил июнь ойидан бери эр-хотин сифатида бирга яшамаётганлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам ярашиш чораларини кўрмаганлигини, тарафларнинг бир-бирига эр-хотинлик ишончи қолмаганлигини, бу билан тарафларнинг оилалари барбод бўлганлигини ҳисоблаб, тарафларни никоҳдан ажратишликни, тарафларнинг вояга етмаган 1 нафар, Бахриддинова Солиҳа исмли фарзандни даъвогарни қарамоғида қолдиришни, даъвогарни никоҳга қадар бўлган Шакарова фамилиясига қайтаришни лозим топди. Суд давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, тарафлардан алоҳида давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида давлат божи ундиришликни лозим топади. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Акрамова Гуландомнинг жавобгар Акрамов Ботирга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Акрамова Гуландом ва жавобгар Акрамов Ботирлар 2020 йил 03 августда Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1302-20-00212-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг вояга етмаган уч нафар, Бахриддинова Солиҳа исмли фарзанд даъвогар Акрамова Гуландомни қарамоғида қолдирилсин. Даъвогар Акрамова Гуландом никоҳга қадар бўлган Шакарова фамилиясига қайтарилсин. Никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда Акрамова Гуландомдан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида, Акрамов Ботирдан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи : Б.О.Казаков