Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1304-2301/3473 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Судья Казаков Бекзод Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение РАВШАНОВА ФАРИДА БАХТИЁРОВНА Ответчик / Подсудимый НУРЛЫБАЕВ ХАСАН АБДУХАЛИКОВИЧ
Source ID 666c199e922a655d3668ed6b Claim ID 4817624 PDF Hash 07a18c4af73ddeb1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 080 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида бўлиб, Раислик этувчи: Казаков Бекзод Олимович, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар Равшанова Фариданинг жавобгар Нурлибаев Хасанга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1304-2301/3473-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Равшанова Фарида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ўз даъво аризасида ва дастлабки суддаги тушунтиришида даъвосини қувватлаб, жавобгар Нурлибаев Хасан билан 2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида 1 нафар фарзанд борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан бирга 2022 йил январь ойидан бери яшамаслигини, жавобгар билан оилавий келишолмаслигини, жавобгар холасини уйида яшаётганлигини, шу сабабли жавобгар билан қонуний никоҳидан ажратишни сўраган. Белгиланган суд мажлиси кунларига чақирилган жавобгар Нурлибаев Хасан келмади, келмаслик сабабларини хабар бермади, суд жавобгарни келмаганлигини узрсиз деб топиб, ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишликни лозим топди. Судда гувоҳ сифатида сўралган жавобгар Нурлибаев Хасаннинг холаси Арзиқулова Зебо ўз кўрсатмасида, жияни у билан бирга яшашини, жияни Тошкент шаҳридан ишдан келолмаётганлигини, жияни ҳам анча кутганлигини, эндиликда ажрашишини айтиб ўтди. Суд даъвогарнинг тушунтиришини, гувоҳнинг кўрсатмасини тинглаб, ишда мавжуд далилларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг даъвосини қуйидаги асосларга кўра, қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар 2017 йил 06 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, бу ҳақда Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 547-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган, тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамайди. Ҳозирги кунда мазкур иш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ажримига асосан, тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган, лекин тарафлар ярашмаган. Дўстлик тумани Ғ.Ғулом МФЙнинг 19.04.2024 йилдаги яраштириш комиссияси хулосасига кўра, тарафлар 2022 йил январь ойидан бери бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлиги баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-қисмида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд мазкур ҳолатда, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди томонидан тарафларга берилган жами 6 ой муҳлат давомида тарафлар ярашмаганлигини, тарафлар умумий рўзғор остида 2022 йил январь ойидан бери эрхотин сифатида бирга яшамаётганлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам ярашиш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, бу билан тарафларнинг оилалари барбод бўлганлигини ҳисоблаб, тарафларни никоҳдан ажратишликни, тарафларнинг вояга етмаган 1 нафар, Абдухаликова Имона исмли фарзандини даъвогарни қарамоғида қолдиришни лозим топди. Суд давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогардан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида, жавобгардан ҳам 1.5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Равшанова Фариданинг жавобгар Нурлибаев Хасанга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Равшанова Фарида ва жавобгар Нурлибаев Хасанлар 2017 йил 06 декабрда Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 547-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг вояга етмаган бир нафар, Абдухаликова Имона исмли фарзанд даъвогар Равшанова Фаридани қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда Равшанова Фаридадан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида, Нурлибаев Хасандан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи : Б.О.Казаков