Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2306/23983 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юсупова Махмудахон Эргашевна Ответчик / Подсудимый Юсупов Баходиржон Олимжонович
Source ID 6670643cb6bf6f28996e5a72 Claim ID 4729170 PDF Hash cddde7a33e74a904... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 764 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, А.Иброхимовнинг котиблигида, адвокат И.Тожибоевнинг иштирокида, даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевнани жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012306/23983-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевна жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевнани вакили И.Тожибоев даъвони қувватлаб, даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевна жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжонович билан 11.12.1992 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлганлигини, тарафлар бир-бирларини яхши тушунмаганликлари ҳамда характерлари тўғри келмаганлиги сабабли 2022 йил январь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оила тикланмаслигини, оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, даъвогар М.Юсупова Россия давлатида Эгамбердиев Джамол билан 2023 йил март ойида шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб яшаб келаётганлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам тарафлар ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжонович даъвони тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевна билан 11.12.1992 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлганлигини, бир-бирларини яхши тушунмаганликлари ҳамда характерлари тўғри келмаганлиги сабабли 2022 йил ёз ойларидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оила тиклашлигини, ажрашишга норози эканлигини баён қилиб, даъвогарни даъвосини рад қилишни сўраб, тушунтириш берган. Суд мажлиси хақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжонович узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганалигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан фуқаролик ишини жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжоновични иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш бўйича даъвогар вакили баёнотларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 11.12.1992 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогар М.Юсупова Россия давлатида Эгамбердиев Джамол билан 2023 йил март ойида шаърий никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафларга суднинг 19.10.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон шаҳар Дўстлик МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар Юсупова Махмудахон Эргашевна, Юсупов Баходиржон Олимжонович билан 11.12.1992 йилда қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлишганлиги, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2022 йилдан бошлаб ўзаро ажрашиб кетганлиги, МФЙ томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигига қарамасдан тарафлар бирга яшамасликларини билдирганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевнани жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевнани жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевна ва жавобгар Юсупов Баходиржон Олимжонович Андижон шаҳар Бахт уйида 11.12.1992 йилда №943-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Юсупова Махмудахон Эргашевнадан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев