Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2303/25232 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Ражабов Абдуқодир Амонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Камбаров Ахрорхўжа Махамаджанович Ответчик / Подсудимый Камбарова Хилола Баходир қизи
Source ID 66718fb4b6bf6f28996e5a9d Claim ID 4857753 PDF Hash 7c2d5c4624235d1a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 7 358 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар КАМнинг жавобгар КХБга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2303/25232-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар КАМ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар КХБ билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қувватлаб, жавобгар КХБ билан 2013 йил 10 сентябрь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши бўлганлигини, бироқ кейинчалик муносабатлари ёмонлашганлигини, жавобгар билан характер ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан турли келишмовчиликлар натижасида содир бўлган уруш-жанжаллар оқибатида бир-бирларига бўлган илиқ туйғуларни йўқолганлигини, оилани тиклаш учун қилган ҳаракатлари бекор бўлганлигини, катталар ҳам аралашиб кўрганлигини, оила амалда барбод бўлганлигини, ҳозирда жавобгар билан бирга яшаймасликларини, эр-ҳотинлик муносабатлари эса 2022 йил июнь ойидан тугатилганлигини, ажрашиш учун қатъий қарорга келганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар КХБ суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар КАМ билан 2013 йил 10 сентябрь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушимимиздан икки нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши бўлмаганлигини, даъвогар билан характер ва дунёқарашлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, турмушларининг дастлабки ойлари турли келишмовчиликлар сабаб, ўзаро низолар келиб чиқа бошлаганлигини, натижада ўрталарида бирбирларига нисбатан илиқ туйғулар йўқолганлигини, оилалари амалда барбод бўлганлигини, даъвогар билан 2022 йил июнь санасидан бошлаб бирга яшамасликларини, айни шу вақтдан бошлаб эр-ҳотинлик муносабатлари йўқолганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан яшариш учун берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар КХБ ва КАМ 2013 йил 10 сентябрь кунида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлими томонидан № 1025-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар – 11.08.2014 йилда туғилган КФА исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр–муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2022 йил июнь санасидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган. Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль санасидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суднинг 23.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантириш рад қилинган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклашга тарафлар ҳаракат қилмаган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил июнь санасида тугатилганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар КАМнинг жавобгар КХБ ўртасида 2013 йил 10 сентябрь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлими томонидан № 1025-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, тарафларнинг икки нафар фарзандини жавобгардан қолдиришни, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни ва жавобгарни давлат божидан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40–41, 44–46–моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253–моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар КАМнинг жавобгар КХБга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар КАМ ва жавобгар КХБ 2013 йил 10 сентябрь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлими томонидан № 1025-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда даъвогар КАМдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг икки нафар фарзанди жавобгар КХБнинг тарбиясида қолдирилсин Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, судья: А.А.Ражабов