← Назад
Решение #1278311 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 469 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил май ойининг 16 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Ш.Э.Суванова,
судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котиблигида, даъвогар Газиев
Абдурашид Набиевичнинг жавобгар Газиева Мафтуна Солижоновнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
2-1102-2303/8640-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Газиев Абдурашид Набиевич жавобгар Газиева Мафтуна
Солижоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан қонуний никоҳлари 06.09.2006
йилда Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилганлигини, ўзаро
турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, эр-хотинлик
муносабатлари 2022 йилдан буён тугатилганлигини, турмуши давомида
жавобгар билан кўп маротаба оилавий келишмовчиликлар содир
бўлганлигини, ҳозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини баен
қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар А.Газиев даъво аризани қувватлаб, тарафлар
2022 йилдан буён бирга яшамаётганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Газиева Мафтуна Солижоновна даъвони тан
олиб, никоҳдан ажратишни ҳамда унга никоҳгача бўлган “Ходжиметова”
фамилиясини қайтаришни сўради.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафларнинг никоҳлари 06.09.2006 йилда
Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 789-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган, ўзаро турмушидан 29.06.2007 йилда туғилган Набиев
Мирфаёз Абдурашидович ва 30.05.2010 йилда туғилган Набиев Мирсаид
Абдурашидович исмли фарзандлари бор.
Томонлар 2022 йилдан буён бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги
муносабатлар ўша вақтда тугатилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат
давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва
оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг
23.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра тарафларнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаблари рад этилган.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади.
Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда давлат божини
жавобгардан ундиришни, томонларнинг икки нафар вояга етмаган
фарзандларини отаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164, 249253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Газиев Абдурашид Набиевичнинг жавобгар Газиева Мафтуна
Солижоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Газиев Абдурашид Набиевич билан Газиева Мафтуна Солижоновна
ўрталарида тузилган 06.09.2006 йилда Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан 789-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсинлар.
Жавобгар Газиева Мафтуна Солижоновнага никоҳгача бўлган
“Ходжиметова” фамилияси қайтарилсин.
29.06.2007 йилда туғилган Набиев Мирфаёз Абдурашидович ва
30.05.2010 йилда туғилган Набиев Мирсаид Абдурашидович исмли
фарзандлари отаси Газиев Абдурашид Набиевичнинг тарбиясида
қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда даъвогар Газиев
Абдурашид Набиевичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим),
жавобгар Газиева Мафтуна Солижоновнадан базавий ҳисоблаш миқдорининг
1.5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ш.Э.Суванова