Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2301/7020 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФАЗИЛОВ АЙБЕК МАХАМАДАЛИЕВИЧ Ответчик / Подсудимый ФАЗИЛОВА МАФТУНА РАВШАНБЕК ҚИЗИ
Source ID 66731752b6bf6f28996e5afc Claim ID 4926053 PDF Hash 398b0dc6209414ef... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ФПКнинг 220-моддаси суд ишни ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 645 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 06 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ў.Абдурахмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевнанинг жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1108-2303/5819-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевна судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжанович билан 11.09.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган яъни, 20.12.2010 йилда туғилган Шарифжонова Диёра Маруф қизи ва 22.11.2014 йилда туғилган Шарифжанова Дурдона Маруф қизи исмли фарзандлари борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 7 йилдан буён бирга яшамаслигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжановичга билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевна иштирок этиб, даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжанович суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан келмади ва келмаслик сабабларини маълум қилмаганлигини инобатга олиб, суд ишни ФПКнинг 220-моддасига кўра унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 11.09.2009 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар 2 ўртасидаги қонуний никоҳи Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 688сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган яъни, 20.12.2010 йилда туғилган Шарифжонова Диёра Маруф қизи ва 22.11.2014 йилда туғилган Шарифжанова Дурдона Маруф қизи исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2016 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари тугатилган. Суднинг 25.10.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган олти ой муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Тошкент вилояти Янгийўл туман “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан 02.05.2024 йилдаги хулосасида тарафлар бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевнанинг жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжанович ўртасида Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 688-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган 3 никоҳдан ажратишни ҳамда вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. Суд, ФПКнинг 141-моддаларига мувофиқ давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, тарафларнинг ҳар биридан тенг миқдорда, яъни баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдоридан давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевнанинг жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Хусанбаева Мадина Асатиллаевнанинг жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжанович ўртасида 11.09.2009 йилда Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 688-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг икки нафар яъни, 20.12.2010 йилда туғилган Шарифжонова Диёра Маруф қизи ва 22.11.2014 йилда туғилган Шарифжанова Дурдона Маруф қизи исмли фарзандлари онаси Хусанбаев Маруф Шарифжановичнинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда Хусанбаева Мадина Асатиллаевнадан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида, худди шундай, жавобгар Хусанбаев Маруф Шарифжановичдан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ў.Абдурахманов