← Назад
Решение #1278313 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 44 | — | law | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 172 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов,
судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Муратова
Шохсанам Шахрат қизининг жавобгар Ёқубжанов Улуғбек Шухратжон ўғлига
нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 21003-2315/23969-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Муратова Шохсанам Шахрат қизи жавобгар Ёқубжанов
Улуғбек Шухратжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 06.09.2020 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
бир нафар вояга етмаган 03.11.2021 йилда туғилган Шухратжанова Майрам
Улуғбек қизи исмли фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар
натижасида 2 ийлдан буён биргаликда яшамаётганлигини, жавобгар билан
турмушининг бошидан келишолмаганликларини, ўртада зиддиятлар
кучайганлигини, бир-бирларига кўнгиллари бўлмаганликларини, фел-атвори ва
дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан беш ой биргаликда
яшаганлигини, 2 йилдан буён биргаликда яшамаслигини, муқаддам суднинг
13.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби рад қилинганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён
қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Муратова Шохсанам Шахрат қизи, даъво
талабини қувватлаб, эр-хотин ярашишлари учун белгиланган муҳлат натижа
бермаганлигини, оила батамом барбод бўлганлигини, тарафлар ўрталарида
мулкий низолар йўқлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили адвокат Х.Сабирова, даъво
аризаси ва даъвогар кўрсатмаларини қувватлаб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ёқубжанов Улуғбек Шухратжон ўғли, даъво
аризасини тан олиб, даъвогар билан ўрталаридаги турмушидан бир нафар
03.11.2021 йилда туғилган Шухратжанова Майрам Улуғбек қизи исмли
фарзанди борлигини, даъвогар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2
йилдан буён биргаликда яшамаслигини, фарзанди билан кўришиб туришини
билдириб, суддан никоҳни бекор қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Муратова
Шохсанам Шахрат қизи жавобгар Ёқубжанов Улуғбек Шухратжон ўғли билан
06.09.2020 йилда Тошкент шаҳар 2-сон «Шодлик» Никоҳ уйида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда 2-1014-20-01007-сонли далолатнома
ёзуви қайд этилган. Турмушидан бир нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли узил-кесил 2 йилдан буён
биргаликда яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган ва умумий
рўзғор юритмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига
асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар
кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан
ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини
кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат
тайинлаган эди.
Лекин тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир
натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён
қилиб кўрсатма берди.
Бундан ташқари даъвогарнинг муқаддам никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг
13.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинган.
Тошкент шахар Миро Улуғбек тумани “Минглола” МФЙнинг
06.05.2024 йилдаги маълумотномасида жавобгар Ёқубжанов Улуғбек
Шухратжон ўғли келмаганлиги сабабли яраштириш чорасини кўриш имкони
бўлмаганлиги кўрсатилган.
Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб
қолиш имкони бўлмаган.
Шунингдек, суд томонидан тарафлар никоҳдан ажрашиш масаласида
ҳар томонлама ўйлаб, оилани сақлашга ҳаракат қилишлари учун берилган
муҳлат ҳам самарасиз бўлди.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу
борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган
амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги
никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд
эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси талабига кўра, суд
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси
бири билан яшашини аниқлаши лозим бўлади.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, суд харажатларини тўлашни жавобгар Ёқубжанов Улуғбек
Шухратжон ўғлининг зиммасига юклашни, никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Муратова Шохсанам Шахрат қизининг жавобгар Ёқубжанов
Улуғбек Шухратжон ўғлига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Муратова Шохсанам Шахрат қизи ва Ёқубжанов Улуғбек Шухратжон
ўғлилар 06.09.2020 йилда Тошкент шаҳар 2-сон «Шодлик» Никоҳ уйида
тузилган ва №2-1014-20-01007-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан - ажратилсинлар.
Жавобгар Ёқубжанов Улуғбек Шухратжон ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)
Ж.Б.Мамаюсупов
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
Ҳал қилув қарори 19.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, Судья: