← Назад
Решение #1278314 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 214 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, ушбу суднинг судьяси Ж.Норқобиловнинг раислигида,
М.Муратованинг котибалигида, даъвогар Юнусметов Дилмурод
Таймурод ўғлининг жавобгар Юнусметова Севара Юлдашалиевнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган 2-1001-2303/31108-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Юнусметов Дилмурод Таймурод ўғли жавобгар
Юнусметова Севара Юлдашалиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, жавобгар билан
07.07.2017 йилда қонуний никоҳдан утиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчилик натижасида бирга
яшамаслигини, жавобгар билан дунёқарашлари ва характерлари тўғри
келмаслигини, оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб,
жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Д.Юнусметов даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар билан 2022 йил майдан бери эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигини, шу вақтдан алоҳида яшашлигини, оила барбод бўлиб
бўлганлигини, ҳозирда бошқа аёл билан яшашлигини, шу сабабли даъво
аризасини қаноатлантиришни, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар С.Юнусметова даъво талабини тан олиб,
даъвогар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил 1 майда
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини
билдириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили Р.Исмаилов даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, фуқароик иши
материаллари билан танишиб, таҳлил қилиб қуйидаги хулосага
келишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар 31.10.2020 йилда қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қуришган.
Уларнинг
биргаликдаги
турмушларидан 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Тарафлар оилада келиб чиққан низолар сабабли 2022 йил майдан
буён бирга яшамайдилар ва эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан
бошлаб тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб,
фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Судда аниқланишича, тарафлар ўртасидаги муносабат,
хотинлик муносабатлари анча йиллар олдин тугатилган.
эр-
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига
мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга
ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга
ярашиб олишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган эди, бироқ
тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли
берилган муҳлат бирон бир ижобий натижа бермаган.
Шунингдек, суд томонидан тарафларни яраштириш ва оилани
сақлаб қолиш чораларини кўриш мақсадида тарафларнинг яшаш
манзили бўйича маҳалла яраштирув комиссияларига тегишли чоралар
кўриш учун ёзма хабарномалар юборилган бўлиб, ушбу яраштирув
комиссиялари томонидан ҳам тарафларни яраштиришнинг имкони
бўлмаган.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги
оила бутунлай барбод бўлган, улар бундан кейин биргаликда эр-хотин
бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб,
тарафларни никоҳдан ажратишни ва даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд даъво ариза топширишда даъвогар томонидан 660 000 сўм
давлат божи тўланганлигини инобаатга олади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси
ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
асосланиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40, 41
моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 220,249-253моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Юнусметов Дилмурод Таймурод ўғлининг жавобгар
Юнусметова Севара Юлдашалиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Юнусметов Дилмурод Таймурод ўғли ва Юнусметова Севара
Юлдашалиевна Тошкент шаҳар Яккасарой туман ФХДЁ бўлимида 2020
йил 31 октябрда 2-1005-20-00183-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Юнусметов
Дилмурод Таймурод ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ушбу қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти
(протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.Норқобилов