Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2303/30350 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Норқобилов Жасур Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаева Камола Абдухамид қизи Ответчик / Подсудимый Хасанов Жохонгир Дилмуратович
Source ID 667413ebb6bf6f28996e5b1d Claim ID 4815932 PDF Hash 4b01f8a6b6dd4ad6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 140 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ушбу суднинг судьяси Ж.Норқобиловнинг раислигида, М.Абдиеванинг котиблигида, даъвогар Абдуллаева Камола Абдулхамид қизининг жавобгар Хасанов Жахонгир Дилмуратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-10012303/30350-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Абдуллаева Камола Абдулхамид қизи жавобгар Хасанов Жахонгир Дилмуратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, жавобгар билан 2019 йилда қонуний никоҳдан утганлигини, бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар билан 5 йилдан бери ажралган ҳолда яшашлигини, эрхотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан биргаликда яшаган даврида бир бирларини тушунмаганлигини, аёл сифатида уни ҳурмат қилмаслигини, ҳақоратлашлигини, ҳар доим уруш жанжал чиқариб қул кутаришлигини, ҳар доим уруш-жанжал қилиб қул кутарганлигини, характери жуда оғир у билан умуман келишиб бўлмаслигини, оилавий муносабатларни тиклашнинг ҳеч иложи қолмаганлигини, шу сабабли ўрталаридаги никоҳни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар К.Абдуллаева даъво аризасини қувватлаб, берилган муддат мобайнида ҳам оила тикланмаганлигини, даъво аризасини қаноатлантириб, никохдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ж.Хасанов даъво талабини тан олиб, эрхотинлик муносабатлари 5 йил олдин тугатилганлигини, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, фуқароик иши материаллари билан танишиб, таҳлил қилиб қуйидаги хулосага келишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар 03.04.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тарафлар оилада келиб чиққан низолар сабабли 5 йилдан буён бирга яшамайдилар ва эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Судда аниқланишича, тарафлар ўртасидаги муносабат, хотинлик муносабатлари анча йиллар олдин тугатилган. эр- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган эди, бироқ тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирон бир ижобий натижа бермаган. Шунингдек, суд томонидан тарафларни яраштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўриш мақсадида тарафларнинг яшаш манзили бўйича маҳалла яраштирув комиссияларига тегишли чоралар кўриш учун ёзма хабарномалар юборилган бўлиб, ушбу яраштирув комиссиялари томонидан ҳам тарафларни яраштиришнинг имкони бўлмаган. Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила бутунлай барбод бўлган, улар бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, тарафларни никоҳдан ажратишни ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъво ариза топширишда даъвогар томонидан давлат божи тўланганлигини инобаатга олади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосланиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40, 41 моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 220,249-253моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Абдуллаева Камола Абдулхамид қизининг жавобгар Хасанов Жахонгир Дилмуратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Абдуллаева Камола Абдулхамид қизи ва Хасанов Жахонгир Дилмуратович Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ФХДЁ бўлимида 2019 йил 3 апрелда 316-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар жавобгар Хасанов Жахонгир Дилмуратовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Норқобилов