Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2309/31136 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Сагатов Бехзод Асрарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ганиева Елена Александровна Ответчик / Подсудимый Ганиев Руслан Ренатович
Source ID 6674458ab6bf6f28996e5b7f Claim ID 4916343 PDF Hash bc6aa86b150cfa4e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41 - моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 022 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2023 йил август ойининг 01 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда, Раислик этувчи, судья Б.А.Сагатов, судья ёрдамчиси М.Юлдашеванинг котиблигида, даъвогар Ганиева Наргиза Кахрамоновнанинг жавобгар Фаязов Отабек Агзам ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-10022301/15080 – сонли фуқаролик ишини кўриб, А н и қ л а д и: Даъвогар Н.Ганиева судга жавобгар О.Фаязовга нисбатан никоҳдан ажралиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2015 йил 07 август куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликлари, турмушларидан 2016 йил 25 май куни туғилган Фаязов Темур Отабекович, 2022 йил 06 июнь куни туғилган Фаязова Жасмина Отабековна исмли икки нафар фарзандлари борлиги, оиласи барбод бўлишига сабаб жавобгар иккинчи хотин билан яшаб юрганлиги ва бир неча маротаба қўл кўтарганлиги ва ҳозирги кунга қадар уларнинг муносабатлари давом этаётганлиги, шунга қарамай, 8 ойдан буён яшаб кўрганлиги, лекин фойдаси бўлмаганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи хусусида чақирув хати юборилишига қарамай, даъвогар судга келмади, келмаслик сабабларини маълум қилмади. Шу боис, суд ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар О.Фаязов суд мажлисида даъвони тан олмай, аризадаги важлар нотўғри эканлиги, даъвогар уни рашк қилиши, бошқа аёли йўқлиги, даъвогар билан бирга яшаб келаётганлиги, оиласини сақлаб қолмоқчилигини тушунтириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд жавобгарнинг баёнотини тинглаб, фуқаролик иш ҳужжатларида тўпланган далилларни даъво талаблари доирасида таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2015 йил 07 август куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Наманган вилояти Чуст тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №1016 – сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Ўрталаридаги турмушларидан 2016 йил 25 май куни туғилган Фаязов Темур Отабекович, 2022 йил 06 июнь куни туғилган Фаязова Жасмина Отабековна исмли икки нафар фарзандлари бор. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафларни эр-хотинлик муносабатлари тугатилмаган, бир уйда яшаб умумий рўзғор юритиб келмоқдалар. Тарафларни оилани сақлаб қолиш мақсадида яраштириш комиссиясига мурожаат қилмаганлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-бандига кўра никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилипшга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 16-бандига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш учун келтирган асослари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, даъво талаби далиллар билан асосланмаганлиги, тарафларни оиласини сақлаб қолиш имкони мавжудлиги ҳақидаги хулосага келиб, ички ишонч асосида далилларга баҳо бериб, жамиятда оиланинг ўрни тобора ошиб бораётганлиги ҳамда вояга етмаган фарзандларини манфаатини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво аризани рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41 - моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ганиева Наргиза Кахрамоновнанинг жавобгар Фаязов Отабек Агзам ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш – рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик этувчи Б.А.Сагатов