← Назад
Решение #1278318 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 990 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Н.Ё.Тожибоевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Д.Ташканбоевнинг котиблигида, жавобгар
иштирокида, даъвогар Қосимов Иброхимжон Тожидин ўғлининг жавобгар
Қосимова Озодахон Эркинжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1702-2302/9948-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Қосимов Иброхимжон Тожидин ўғли судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Қосимова Озодахон Эркинжон қизи билан
11.10.2021 йилда Асака тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимида 2-1703-21-01215-сон
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Даъвогар И.Қосимовнинг вакили Турдиева Одинахон Тожимаматовна
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси
220-моддасининг 5-қисмига кўра, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, суд ишни даъвогар ва унинг вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар О.Қосимова даъвони тан олмасдан, ўз
тушунтиришларида даъвогар И.Қосимов билан 2009 йилда шаръий, 2011 йил
19 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қургани, биргаликдаги турмушлари
давомида 06.02.2011 йилда Бахорой исмли фарзандли бўлишгани, даъвогар
2010 йилда Корея давлатига кетиб, 2023 йил апрель ойида қайтиб келгани, шу
сабабли қайнонаси билан келишолмай 2021 йил январь ойида ота уйига кетиб
қолгани, ажрашишга рози эмаслиги, даъвогар келганидан сўнг гаплашиб
оилани тикламоқчи бўлгани, бироқ даъвогар келганидан сўнг бирор марта
келиб оилани тиклашга ҳаракат қилмагани, ўзи уйга кириш учун борганида
қайнонаси уйга киритмагани, фарзандини тирик етим бўлишини
хоҳламаслиги, 2021 йил январь ойидан бери ота уйида яшаб келаётган
бўлсада, аслида даъвогар 2023 йил апрель ойида чет давлатдан келгани, оила
тикланишига кўзи етиши, ажрашишлари учун жиддий сабаблари йўқлигини
билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган Турдиев Тожидин Қосимович
даъвогар И.Қосимовнинг отаси экани, ўғли ишлаш учун чет давлатга кетгани,
3-4 ойда келиши, аввалги суд мажлисларида турмуш ўртоғи О.Турдиева
иштирок этгани, турмуш ўртоғи ҳозирда касал экани, тарафлар ўртасидаги
оила тикланмаслигини билдириб кўрсатувлар берди.
2024 йил 16 февралдаги суд мажлисида иштирок этган даъвогар
И.Қосимовнинг ишончли вакили Турдиева Одинахон Тожимаматовна даъвони
қувватлаб, даъвогар ўғли экани, ишлаш учун чет давлатга кетгани, тарафлар
2021 йил октябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришгани,
биргаликдаги турмушлари давомида 22.09.2022 йилда Мухаммадмустафо
исмли фарзандли бўлишгани, ушбу фарзандлари орадан 3 кун ўтиб 25
сентябрда вафот этгани, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2022
йил декабрь ойида фактик ажрашишгани, шундан бери алоҳида яшаб
келишлари, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлиги, жавобгар ўз
хоҳиши билан кетиб қолгани, ўғли жавобгарга шаръий жавобини бергани, шу
сабабли тарафлар ўртасидаги оила энди тикланмаслигини билдириб, даъвони
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд, жавобгарнинг тушунтиришлари ва гувоҳнинг кўрсатувларини
тинглаб, фуқаролик иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича, И.Қосимов ва О.Алижонова 11.10.2021 йилда Асака
тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимида 2-1703-21-01215-сон далолатнома ёзувига
асосан қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлар. Никоҳдан сўнг жавобгар
турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтган.
Биргаликдаги
турмушлари
давомида
22.09.2022
йилда
Мухаммадмустафо исмли фарзандли бўлишган, ушбу фарзандлари орадан 3
кун ўтиб 25 сентябрда вафот этган.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил декабрь ойида
фактик ажрашишган ва шундан бери алоҳида яшаб келишади.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ.
Асака тумани 1-сон ФҲДЁ бўлимининг маълумотномасига кўра,
И.Қосимов никоҳдан ажратишни сўраб ФҲДЁ органига мурожаат қилган,
бироқ турмуш ўртоғи О.Қосимова ФҲДЁ бўлимига келмагани сабабли улар
ўртасидаги никоҳ, гарчи ўртада фарзанд бўлмасада, бекор қилинмаган ва
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Гарчи, даъвогар вакили даъво аризада ва суд мажлисида даъвогар
жавобгарга шаръий жавобини берганлиги ва ўртада фарзандлари йўқлигини
никоҳдан ажратиш учун важ қилиб келтирсада, бу ҳолат никоҳдан ажратиш
учун етарли эмас.
Жавобгар қайнонаси билан ўзаро келишолмай ота уйига кетган ва бу
пайтда даъвогар чет давлатда бўлган. Гарчи, жавобгар 2022 йил декабрь
ойидан бери ота уйида яшаб келсада, тарафлар 2023 йил август ойига қадар
телефон орқали мулоқотда бўлиб келишган.
Жавобгар ажрашишга рози эмас ва оилани тиклаш иштиёқида.
Тарафларнинг никоҳдан ажрашишлари учун жиддий сабаблари йўқ.
Бундан ташқари, никоҳ эр-хотин ўртасидаги муносабат бўлиб, жавобгар
рози бўлмаган ҳолатда эрнинг иштирокисиз тарафларни никоҳдан ажратиш
мақсадга мувофиқ эмас.
Бундай вазиятда оилани батамом барбод бўлган деб бўлмайди ва оилани
сақлаб қолиш учун имконият мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий,
ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд
даъвони рад этади.
Суд, иш ҳолатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакили келтирган
важлар никоҳдан ажратиш учун етарли эмас ва тарафлар ўртасида никоҳдан
ажратиш учун жиддий сабаблар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилган ҳолатлар, қонун ҳужжатлари талаблари ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб, даъвогар
вакили келтирган важлар никоҳдан ажратиш учун етарли эмаслиги,
жавобгарни ажрашишга рози эмаслиги, тарафларни никоҳдан ажрашишлари
учун жиддий сабаблари йўқлиги, даъвогар чет давлатда бўлгани сабабли
оилани тиклаш учун кўрилган чора-тадбирлар самара бермаганини инобатга
олиб, никоҳдан ажратиш учун асослар мавжуд эмас ва оилани сақлаб қолиш
имконияти бор деган хулосага келади ва даъвони рад этишни лозим топади.
Даъвогар судга мурожаат қилишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000
сўм почта ҳаражати тўлаган.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Қосимов Иброхимжон Тожидин ўғлининг жавобгар Қосимова
Озодахон Эркинжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Андижон вилоят
судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
апелляция шикояти, прокурор протест беришга ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти, прокурор
протест беришга ҳақли.
Н.Ё.Тожибоев