← Назад
Решение #1278319 Гражданские
Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | 3 | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФПК | 123 | 1 | law |
Текст решения
6 979 символов
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.Ё.Тожибоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Д.Ташканбоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили Т.Солиев иштирокида, Ўзбекистон савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ЧЭКИ
“Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали манфаатида жавобгар
Маматова Хуринсо Комилжоновнага нисбатан “Кредит қарздорлигини
ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси
бўйича юритилган 2-1702-2302/7933-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
Маматова Хуринсо Комилжоновнадан жами 88.263.377,42 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни ва ундирувни жавобгарга тегишли гаровдаги
автомашинага қаратишни сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Ахмадалиева
Мавжудахон Ашуровна ва Бегматов Давронбек Собировичдан солидар
тартибда жами 496.523.215,77 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва
жавобгар Ахмадалиева Мавжудахон Ашуровна зиммасига турар жойни
гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
Мирзажонов Мухаммадбобур Рахимжоновичдан даъвогар ЧЭКИ “Invest
Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали фойдасига жами 405.574.378,57
сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровдаги автомашинага
қаратишни сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Ураимов
Абдусохиб Абдумўмин ўғли, Ураимова Дилфузахон Исроилжон қизи ва
Хожиева Мадинабону Фахриддин қизидан солидар тартибда жами
889.531.193,32 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни жавобгар
Ураимов Абдусохиб Абдумўмин ўғлига тегишли ипотекадаги мулкка
қаратишни сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Хасанов
Жамшидбек Олимжон ўғли, Тешабоев Азизбек Иминжонович ва Тожибоев
Музаффаржон Иброхимовичдан солидар тартибда жами 545.742.041,43 сўм
кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни жавобгар Хасанов
Жамшидбек Олимжон ўғлига тегишли ипотекадаги мулкка қаратишни
сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Турғунов
Мухиддин Муродилович, Сотволдиев Муқумжон Хошимович ва Юнусова
Султоной Исақжоновнадан солидар тартибда жами 377.368.811 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни ва ундирувни жавобгар Турғунов Мухиддин
Муродиловичга тегишли ипотекадаги мулкка қаратишни сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Юсупова
Махтумахон Абдукаримовна ва Мусаева Хонзодахон Рахимжон қизидан
солидар тартибда жами 495.485.842,81 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
ва ундирувни жавобгар Юсупова Махтумахон Абдукаримовнага тегишли
ипотекадаги мулкка қаратишни сўраган.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Хомидов
Камолжон Комилович ва Хомидов Дилшод Комиловичдан солидар тартибда
жами 546.758.692,78 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни
жавобгар Хомидов Камолжон Комиловичга тегишли ипотекадаги мулкка
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон
вилоят филиали вакили Т.Солиев даъвони қувватламасдан, даъво аризаларни
кўрмасдан қолдиришни сўради ва бу ҳақда судга ёзма ариза тақдим қилди.
Жавобгарлар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсаларда, суд мажлисига келмаган. Унинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодекси 220-моддасининг 3-қисмига асосан ишни жавобгарларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризани
кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ариза ва иш ҳужжатлари билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни ва даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122-моддаси
1-қисмининг 9-бандида агар, даъвогар томонидан аризани кўрмасдан
қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
ФПК 123-моддасининг 1-қисмига кўра, аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунга кўра, суд мазкур даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122, 221, 271-272–моддаларига риоя қилиб, суд
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят филиали
манфаатида жавобгар Маматова Хуринсо Комилжоновнага нисбатан “Кредит
қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Ахмадалиева Мавжудахон Ашуровна ва Бегматов
Давронбек Собировичга нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва
ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиали
манфаатида
жавобгар
Мирзажонов
Мухаммадбобур
Рахимжоновичга нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Ураимов Абдусохиб Абдумўмин ўғли ва
бошқаларга нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Хасанов Жамшидбек Олимжон ўғли ва
бошқаларга нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Турғунов Мухиддин Муродилович ва бошқаларга
нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка
қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Юсупова Махтумахон Абдукаримовна ва Мусаева
Хонзодахон Рахимжон қизига нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва
ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “Invest Finance Bank” АТБ Андижон вилоят
филиалининг жавобгарлар Хомидов Камолжон Комилович ва Хомидов
Дилшод Комиловичга нисбатан “Кредит қарздорлигини ундириш ва
ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи
Қ И Л А Д И:
Н.Ё.Тожибоев