Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2006-2301/4893 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ромитон туманлараро суди Судья Бозорова Шоҳида Ориповна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқинович Ответчик / Подсудимый Насиллоева Мақсад Умидовна
Source ID 667a67eeb6bf6f28996e5c4d Claim ID 4900367 PDF Hash 0231f0dbbafe19cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 707 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди биносида очиқ суд мажлисида судья Ш.О.Бозорованинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Каххарованинг котиблигида, даъвогар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқиновичнинг жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги №2-2006-2301/4893-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни Даъвогар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқинович судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида ҳамда судда берган тушунтиришида, у жавобгар М.Насиллоева билан 2020 йил 14 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар 2021 йил 03 август кунида туғилган Тўлқинов Жавоҳир Жаҳонгирович исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмуш қуриб бирга яхши яшаганликларини, рўзғорларида бирор камчилик бўлмаганлигини, ўзи давлат ишида ишлашини, ойлик даромади яхши эканлигини, ота-онаси ҳам давлат ишида ишлашларини, хонадонида барча шароитлар мавжудлигини, жавобгар борган сари ношукурлиги сабрсизлиги оқибатида унинг учун қилинган барча имкониятларни йўққа чиқариб менга қарашмади деган маънода гапларни уйига ташиб йўқ жойдан икки қуданинг орасига совуқчилик тушурганлигини, жавобгар ота-онасини ҳурмат қилмаслигини, ҳеч кимни насиҳатини қулоғига олмаслигини, ўзи билганича иш тутишини, ўрталаридаги муносабатлари 2022 йил йилнинг май ойидан буён буткул тугатилганлигини, буганги кунда фарзанди учун алимент тўлаб келаётганлигини, 2023 йил 21 феврал кунидаги ФИБ Ромитан туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад бўлганлигини, шундан сўнг ҳам оиласи тикланмаганлигини, бундай кейин ҳам ярашиш имкони йўқлигини билдириб ўрталаридаги тузилган никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовна ўз тушунтиришида, даъвони қисман тан олиб, жавобгар билан 2020 йил 14 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, даъвогар бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаб келаётганлигини, 2022 йил май ойидан бирга яшамасликларини, суд томонидан берилган муҳлатда ўзаро ярашмаганликларини, ҳаракат ҳам бўлмаганлигини, даъвогарнинг шахсий фикри йўқлигини, қайнонаси уни ёқтирмаслигини, оиласини бузганлигини, оиласини тиклаш имкони йўқлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини, иш ҳужжатларини тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиб, даъво қуйидаги асосларга кўра қаноатлантирилиши лозим деган хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида “Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Фуқаролик иши ҳужжатлари ва иш ҳолатларига қараганда, тарафлар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқинович ва Насиллоева Мақсад Умидовналар 2020 йил 14 декабрда Жондор туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2-2005-2001293 сон билан қайд қилинган қонуний никоҳдан ўтишган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 03 август кунида туғилган Тўлқинов Жавоҳир Жаҳонгирович исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлари сабабли 2022 йил май ойидан бошлаб оилавий муносабатларини тугатишган ва шундан бери алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда. Муқаддам шу суднинг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ж.Ҳожиевнинг жавобгар М.Насиллоевага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат давомида яраштириш чоралари кўрилганлигига қарамай тарафларни яраштириш имкони бўлмаган. Жондор туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Луқмон” МФЙнинг судга тақдим қилган хулосаларида мазкур оилани тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Судда оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлиги, у амалда батамом барбод бўлганлиги, тарафлар 2022 йил май ойидан бирга яшамаётганликлари, маҳалла мутахассисларининг оилани яраштиришдаги ҳаракатлари самарасиз бўлганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига мувофиқ, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 29бандига кўра, давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади. Суд мазкур фуқаролик иши бўйича тарафларнинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришлари ва оила амалда батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг имконият йўқ ҳамда оилавий муносабатлар барбод бўлган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни, вояга етмаган болани она тарбиясига қолдиришни, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, жавобгардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъвогар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқиновичнинг жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқинович ва жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовна 2020 йил 14 декабрда Жондор туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига №2-2005-20-01293-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Вояга етмаган 2021 йил 03 август кунида туғилган Тўлқинов Жавоҳир Жаҳонгирович онаси жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовна тарбиясига қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Ҳожиев Жаҳонгир Тўлқиновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, жавобгар Насиллоева Мақсад Умидовнадан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози томон бир ойлик муддат ичида Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали апелляция тартибда шикоят(протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи: Ш.О.Бозорова