← Назад
Решение #1278323 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 953 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан
туманлараро суди жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди биносида
очиқ суд мажлисида судья Ш.О.Бозорованинг раислигида, судья
ёрдамчиси З.Каххарованинг котиблигида, даъвогар Самадов Азиз
Сатторовичнинг жавобгар Исломова Моҳитобон Иброҳим қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги №2-2006-2301/5071-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Самадов Азиз Сатторович судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида, у жавобгар М.Исломова билан
2018 йил 19 январда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар - 23.06.2018 йилда
туғилган Сатторова Махзуна Азиз қизи ва 08.10.2021 йилда туғилган
Саттарова Матлаббегим Азиз қизи исмли фарзандлари борлигини,
жавобгар билан 2018 йилда ҳозирга қадар яшаган даврларида умуман
характерлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, бундан ташқари
жавобгар унинг айтганини бажармаслигини, арзимаган нарсадан жанжал
чиқаришини, уларинг оилавий ишларига жавобгарнинг ота-онаси
аралашишини, шуларнинг барчаси чидаб келганлигини, 2023 йил 01 июл
кунидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар ота-онасининг уйига
кетиб қолганлигини, ўртада ишончсизлик борлигини, шу кетганича уйга
қайтиб келмаганлигини билдириб, ўрталаридаги тузилган никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Исломова Моҳитобон
Иброҳим қизи ўз кўрсатмасида даъвони тан олиб, ҳақиқатда ўрталарида
ишончсизлик бўлганлигини, шу боис 2023 йил 01 июлдан бирга
яшамасликларини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Суд тарафларнинг тушунтиришини, мутахассисларнинг фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиб, даъво
қуйидаги асосларга кўра қаноатлантирилиши лозим деган хулосага келди.
Фуқаролик иши ҳужжатлари ва иш ҳолатларига қараганда, тарафлар,
Самадов Азиз Сатторович ва Исломова Моҳитобон Иброҳим қизилар 2018
йил 19 январда Жондор туман ФҲДЁ бўлими томонидан №134-сон билан
қайд қилинган қонуний никоҳдан ўтишган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан 23.06.2018 йилда туғилган Сатторова Махзуна Азиз қизи
ва 08.10.2021 йилда туғилган Саттарова Матлаббегим Азиз қизи исмли
фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлари сабабли 2023 йил июл ойидан
бошлаб оилавий муносабатларини тугатишган ва шундан бери алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат давомида
яраштириш чоралари кўрилганлигига қарамай тарафларни яраштириш
имкони бўлмаган.
Жондор туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Казакон”
МФЙнинг судга тақдим қилган хулосаларида мазкур оилани тарафлар
ўртасидаги ишонч йўқолганлиги боис яраштириш имкони бўлмаганлиги
кўрсатилган.
Судда оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлиги, у амалда батамом
барбод бўлганлиги, тарафлар 2023 йил июль ойидан бирга
яшамаётганликлари, ораларидаги ишонч йўқолганлигини, маҳалла
мутахассисларининг оилани яраштиришдаги ҳаракатлари самарасиз
бўлганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида “Никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига мувофиқ,
суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи
ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб
топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 29бандига кўра, давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар
бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва
бошқа муайян ҳолатларни жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан
қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд мазкур фуқаролик иши бўйича тарафларнинг бундан буён бирга
ҳаёт кечиришлари ва оила амалда батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг имконият йўқ ҳамда оилавий муносабатлар барбод
бўлган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни, болаларни жавобгар
тарбиясига қолдиришни, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2
баравари миқдорида, жавобгардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1
баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Самадов Азиз Сатторовичнинг жавобгар Исломова
Моҳитобон Иброҳим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Самадов Азиз Сатторович ва жавобгар Исломова
Моҳитобон Иброҳим қизи 2018 йил 19 январда Жондор туман ФҲДЁ
бўлими томонидан далолатнома ёзувига №134-сон билан қайд этилган
никоҳдан ажратилсинлар.
Вояга етмаган 23.06.2018 йилда туғилган Сатторова Махзуна Азиз
қизи ва 08.10.2021 йилда туғилган Саттарова Матлаббегим Азиз қизи
онаси жавобгар Исломова Моҳитобон Иброҳим қизи тарбиясига
қолдирилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
даъвогар Самадов Азиз Сатторовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2
баравари миқдорида, жавобгар Исломова Моҳитобон Иброҳим қизидан
эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози томон бир ойлик муддат ичида
Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу
суд орқали апелляция тартибда шикоят(протест) келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Ш.О.Бозорова