Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2303/3779 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Муминов Нурали Исроилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жуммаев Анвар Ответчик / Подсудимый Маматалиева Ситора Азаматовна
Source ID 667d09e5b6bf6f28996e5cfd Claim ID 4273304 PDF Hash 3ede6caef868ed16... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 542 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 16-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, судья Н.И.Муминов, судья ёрдамчиси А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Ж.А.нинг жавобгар М.С.А.га нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2303/3779-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ж.А. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 2020 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, турмушларининг бошидан яхши яшамаганликларини, келишмовчилик сабаб 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини таъкидлаб, жавобгар билан ўрталаридаги тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар Ж.А. ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб жавобгар билан ўрталарида доимий оилавий жанжаллар бўлиб келганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашмоқчи эканлигини, берилган муҳлат давомида ярашмаганлигини, жавобгарнинг уйидагилари билан келишмай қолганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар М.С.А. даъвони тан олмасдан, ажримга норози эканлигини, даъвогар арзимас сабабларга кўра у билан никоҳдан ажрашаман деб юрганлигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандини отасиз ўстириш нияти йўқлигини, оилани сақлаб қолиши нияти борлигини, даъво асоссиз эканлигини таъкидлаб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, судда тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўзаро турмуш қуриб, никоҳини 01.06.2020 йилда қонуний расмийлаштирган. Бу ҳақда Олтинсой туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1907-20-00281-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тарафларнинг кўрсатмасига кўра, улар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшашмайди. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун 08.06.2023 йилда 3 (уч) ой 14.09.2023 йилда 3 (уч) ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Ажрим Денов туман оила ва хотин-қизлар бўлимига, тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ яраштириш комиссияларига ижро этишлик учун юборилган. Олтинсой туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 04.01.2024 йилдаги хулосага кўра, тарафларни яраштириш ишлари олиб борилганлиги, тарафларнинг ажримига асос йўқлиги ҳақида маълум қилинган. Суд тарафларнинг оиланинг ажримига жиддий асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, фақатгина даъвогарнинг ўртадаги оилавий келишмовчилик сабаб ажрашмоқчи бўлаётганлиги ҳақидаги фикри, бир тарафнинг оиласини тиклашни хоҳламаслиги, даъвогарнинг даъво аризасида келтирган важлари никоҳнинг бекор бўлиши учун етарли асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судда даъвогар оиласининг барбод бўлганлигини ва оиласини тиклаш имконияти қолмаганлигини исботлаб бераолмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларини исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16банди 2 ва 3-хатбошисига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд тарафлар ўрталарида вужудга келган келишмовчиликлар вақтинчалик эканлигини, тарафларни никохдан ажратиш учун етарлича жиддий асослар мавжуд эмаслигини, шу сабабли уларни никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб, юқоридаги қонун нормаси Пленум қарори тушунтиришига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли ёки келиша олмаётганликлари, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, даъвогар оиласини барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этаолмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг келтирган важлари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб давлат божи ва почта ҳаражати тўланганлигини инобатга олади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ж.А.нинг жавобгар М.С.А.га нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Н.И.Муминов