← Назад
Решение #1278328 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 535 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024
йил
май
ойининг
16-куни
фуқаролик
ишлари
бўйича
Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик қилувчи: судья Н.И.Муминов,
судья ёрдамчиси А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар
Р.Н.Х.нинг жавобгар О.Г.Б.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвосига асосан
қўзғатилган №2-1905-2303/6794-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Р.Н.Х. жавобгар О.Г.Б.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
Р.Н.Х.
ўз тушунтиришида, даъво аризасини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб,
жавобгар О.Г.Б. билан 2007 йилда оила қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзанди
борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2018 йил февраль ойидан буён бирга
яшамаётганлигини, жавобгар билан бирга яшашни имкони йўқлигини, ҳозирги кунда
Оқбоева Шаходат исмли аёл киши билан яшаб келаётганлигин, жавобгар билан оилани
тиклаш имконияти қолмаганлигини таъкидлаб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни
сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар О.Г.Б. ўз тушунтиришида,
даъвони тан олмасдан, даъвогар билан келиша олмаганлиги сабабли 2019 йилдан буён эрхотинлик муносабатида бўлмаганлигини, оилани сақлаб қолиш нияти борлигини, лекин
даъвогар билан яшамоқчилигини, даъво асоссиз эканлигини баён қилиб, даъво аризани
рад қилишни сўради.
Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида
мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Аниқланишича, тарафлар 17.12.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган.
Бу ҳақда Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2572-сонли далолатнома ёзуви қайд
этилган.
Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди бор.
Улар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2018 йил октябрь буён бирга
яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд
томонидан 10.08.2023 йилда уч ой ва 12.12.2023 йилда тарафларга ярашишлари учун 3 (уч)
ой мухлатлар тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган.
Ажрим Денов ва Шўрчи тумани оила ва хотин-қизлар бўлимига, тарафларнинг яшаш
манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик
учун юборилган.
Ушбу даврда тарафлар оилани тиклаб, ярашиш чораларини кўриб, оилани сақлаб
қолишга эришмаган.
Денов туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 14.05.2024 йилдаги хулосасида,
тарафларни яраштириш ва оилани сақлаб қолиш бўйича олиб борилган ишлар натижасига
кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2018 йилдан буён
яшамаётганлигини, жавобгар ҳам даъвогар билан никоҳдан ажралишга рози эканлигини,
яраштириш имкони бўлмаганлиги ҳақида маълум қилинган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, тарафларни яраштириш, оилани тиклаш
имкони йўқлиги кўринади. Уларни мол-мулк бўйича низоси йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб
топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд тарафларнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги хужжатларни
ўрганиб чиқиб, уларни ярашиш учун муҳлат берилганлиги юзасидан ижобий натижаларга
эришилмаганлиги, улар ўртасидаги келишмовчилик барҳам топмаётганлигини инобатга
олиб, тарафларни оиласини сақлаб қолишнинг иложи йўқ деган хулосага келиб, даъво
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида» 06.01.2020 йилдаги №ЎРҚ-600-сонли Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг “Давлат божи ставкалари” миқдорининг 5-банди, “б” кичик
бандида никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун эр-хотин биринчи никоҳда
бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача бўлган
миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Суд, никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига ундирилиши
лозим бўлган давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–
моддасини, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Р.Н.Х.нинг жавобгар О.Г.Б.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Р.Н.Х. ва жавобгар О.Г.Б. 17.12.2007 йилда Денов тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан
№2572-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди О.Г.Б.нинг қарамоғида эканлиги
қайд этилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Н.И.Муминов