Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2305/15848 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Одилов Тўлқинбой Жўрабоевич Ответчик / Подсудимый Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизи
Source ID 66822076b6bf6f28996e5dca Claim ID 4808659 PDF Hash c5d224887bf1c032... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 258 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 16 май куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевичнинг жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16926-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевич жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевич даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 2015 йил 29 октябр куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил 14 сентябрда ажрашиб кетишганлигини, яраштириш чоралари кўрилганлигини, оила тикланмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизи даъво аризани қисман тан олиб, никоҳдан ажратишга рози эмаслигини, оиласини тиклаш нияти ҳам йўқлигини, фарзандлари ўзини қарамоғида эканлигини, даъвогар уй-жой масаласини ҳал этиб берса никоҳдан ажратишга рози бўлишини билдириб, даъво аризани қонуний ҳал этишни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевич ва жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизи 2015 йил 29 октябр куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Наманган вилояти, Мингбулоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 748сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари бор. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар алоҳида яшаб, рўзғор юритмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2-қисми мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига асосланиб, давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевичнинг жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Одилов Тўлқинбой Жўрабоевич ва Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизи ўрталаридаги 2015 йил 29 октябрь куни Наманган вилоят, Мингбулоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 748-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Одилов Тўлқинбой Жўрабоевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Хусанбоева Шахзода Хайрулло қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Аслига тўғри, судья (имзо) Н.Р.Исмаилов Н.Р.Исмаилов Ушбу ҳал қилув қарори 17.06.2024 куни қонуний кучга кирган.