← Назад
Решение #1278331 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 644 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси, ўзбиносидабўлиб,
раисликқилувчи: судья К.Хомидов
судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Нематов Расулжон
Умар ўғлининг жавобгар Хабибжонова Шарофатжон Мирахимжон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2304/17060-сонли фуқаролик иши кўрилиб,
қуйидагиларни
Судга даъвогар Нематов Расулжон Умар ўғлининг жавобгар Хабибжонова
Шарофатжон Мирахимжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Р.Нематов даъво аризани қувватлаб, жавобгар
Ш.Хабибжонова билан 12.10.2020 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида бир нафар фарзандли
бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, жавобгар уни ва оила
аъзоларини хурмат қилмаганлигини, шу сабабли оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2021 йил сентябрь ойида ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оилавий низолари
МФЙ томонидан кўриб чиқилганлигини, лекин оилани тиклашни имкони
бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар қолмаганлигини,муқаддам
жавобгарга нисбатан никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси суд томонидан
кўриб чиқилиб, ФИБ Чуст туманлараро судининг 15.03.2023 йилдаги хал қилув
қарори билан асоссиз деб рад қилинганлигини, суд томонидан берилган муҳлат
давомида ҳам оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, чунки жавобгар билан
оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини баён
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд
мажлисида
жавобгар
Хабибжонова
Шарофатжон
Мирахимжон қизи даъвога иқрор бўлиб, ўз тушинтиришида
хақиқатдан хам даъвогар билан 2020 йилда қонуний никохдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида бир
нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши
бўлмаганлигини,шу
сабабли
ўзаро
ажрашиб
кетишганлигини,
келгусида хам даъвогар билан оилани тиклашни имкони йўқлигини
баён қилиб суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади.
Аниқланишича, Нематов Расулжон Умар ўғли ва Хабибжонова Шарофатжон
Мирахимжон қизилар 12.10.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган,
никоҳлари Чуст туман ФҲДЁ бўлимида 2-1610-20-01715-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йилдан буён бирга
яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан
бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар.
Муқаддам даъвогар Р.Нематовни жавобгарга нисбатан никохдан ажратиш
хақидаги даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, ФИБ Чуст туманлараро
судининг 15.03.2023 йилдаги хал қилув қарори билан асоссиз деб рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод
бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли эканлиги тушунтирилган.
Сабзазор туман Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан берилган
хулосасидан кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий
масаласи бир неча марта муҳокама қилинган, бироқ хар икки тараф оилани тиклашни
истамаганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига
меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни,
жавобгарни қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат
божи тўлашдан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Нематов Расулжон Умар ўғлининг жавобгар Хабибжонова
Шарофатжон Мирахимжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар Нематов Расулжон Умар ўғли билан жавобгар Хабибжонова
Шарофатжон Мирахимжон қизи ўртасида 12.10.2020 йилда Чуст туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 2-1610-20-01715-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Нематов Расулжон Умар
ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
давлат божии ундирилсин.
Жавобгар Хабибжонова Шарофатжон Мирахимжон қизи давлат божи
тўлашдан озод қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин.
Раисликэтувчи:
Нусхаси аслига тўғри, судья
Ҳал қилув қ
(имзо
)К.Хомидов