Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4653 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Эгамбердиев Одил Йўлдошбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хайруллин Илдор Асхатович Ответчик / Подсудимый Хатамова Лайло Малик қизи
Source ID 6672feeab6bf6f28996e5af2 Claim ID 4903099 PDF Hash 6c9681fb5769f55a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 8 016 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди биносида бўлиб, раислик этувчи: Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев, судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хайрулин Илдар Асхотовичнинг жавобгар Хатамова Лайло Малик қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича юритилган 2-1303-2401/4653-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Хайрулин Илдар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган тушунтиришида, у жавобгар билан 2017 йил 6 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик оилада келишмовчиликлар юзага келганлигини, жаовбгар билан ўзаро келишмовчилилкар сабабли 2021 йил сентябрь ойидан буѐн биргаликда яшамаслигини, жавобгар билан яшаб кетишга умид қолмаганлиги сабабли чунки жавобгар бошқа оила қурганлигини, жавобгар Л.Хатамова билан оиласи тикланмаслигини, жавобгардан кўнгли совиб кетганлигини баѐн қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Л.Хатамова даъвогарнинг даъвосини тан олиб, ўз тушунтиришида даъвогар билан 2017 йил 6 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан туршлари бошида яхши яшаб келганлигини, бироқ маълум вақт ўтганидан сўнг ўрталарида жанжал келиб чиқа бошлаганлигини, даъвогар уни умуман турмуш ўртоғи сифатида ҳурмат қилмай қўйганлигини, даъвогар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил сентябрь ойидан буѐн биргаликда яшамаслигини, ҳозирги кунда бошқа эркак киши билан шаърий оила қурганлигини, шу сабабли оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини, оиласи амалда барбод бўлганлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини баѐн қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни таҳлил қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, Хайрулин Илдар ва Л.Хатамовалар 2017 йил 6 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Пахтакор туман ФХДЁ бўлимида 407-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2018 йил 16 апрелда туғилган Хайрулина Диана Илдаровна ва 2021 йил 11 февралда туғилган Хайрулин Темур Илдар ўғли исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил сентябрь ойидан буѐн алоҳидаалоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Тарафлар ўртасида умумий мол-мулк бўйича низо мавжуд эмас. Суднинг 2024 йил 9 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Зарбдор туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 16 майда берилган 05-444-сонли хулосага кўра, тарафларни яраштириш ишлари олиб борилганлиги, бироқ натижа бўлмаганлиги, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил сентябрь ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлиги, тарафларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлиги, мазкур оилани сақлаб қолиш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келинганлиги кўрсатилган. Пахтакор туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 16 майда берилган 149-сонли хулосага кўра, тарафларни яраштириш ишлари олиб борилганлиги, тарафлар 2021 йил сентябрь ойидан буѐн яшамаѐтганлиги, тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам ярашишни истамаганлиги, тарафларнинг ўз оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқлиги ҳақида берган фикрини инобатга олиб, судга ҳавола қилинагнлиги кўрсатилган. Зарбдор тумани “Лалмикор” МФЙ ҳамда Пахтакор тумани “Тошкент” МФЙлари томонидан тузилган йиғилиш баѐнларига кўра тарафлар 2021 йил сентябрь ойидан буѐн бирга яшамаѐтганлиги, бу оилани яраштириш учун маҳлла фаолалари томонидан бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борлигналиги бироқ натижа бўлмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклашнинг сақлаб қолиш имконияти қолмаганлиги маълум қилинган. Суд томонидан тарафларга ўзаро ярашиш учун жами бўлиб олти ой муҳлат берилган. Бироқ, тарафлар берилган муҳлатда ярашмаган ва ярашиш чораларини кўрмаган. Гарчанд, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва маҳалла фаоллари томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилган бўлсада, бироқ ушбу ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришлари ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши мумкин. Суд, қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар 2021 йил сентябрь ойидан буѐн бирга яшамаслигини, умумий рўзғор юритмаслигини, улар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, тарафлар оиласини сақлаб қолиш учун Оила ва хотин-қизлар бўлими ва маҳалла фаоллари томонидан кўп маротаба барча ҳаракатлар олиб борилганлигини, бироқ ушбу ҳаракатлар натижасида оилани тиклаб бўлмаганлигини, тарафларга ўзаро ярашиш учун жами бўлиб олти ой муҳлат берилганлигини, бироқ берилган муҳлатда тарафлар ўзаро ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини кўрмаганлигини, жавобгар бошқа оила қурганлигини, тарафларнинг оиласи батамом бузилганлигини, Зарбдор ва Пахтакор туман Оила ва ҳотин-қизлар бўлимлари ва маҳалла фаоллари, оқсоқоллари ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари томонидан бу оилани сақлаб қолиш учун бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганлигини, бироқ натижа бўлмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни талаб қилаѐтганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар Хайрулин Илдардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Хайрулин Илдар Асхотовичнинг жавобгар Хатамова Лайло Малик қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Хайрулин Илдар Асхотович ва Хатамова Лайло Малик қизи ўртасида 2017 йил 6 октябрда Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими томонидан 407-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаѐтган вақтда даъвогар Хайрулин Илдар Асхотовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи О.Эгамбердиев