Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1201-2303/10605 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди Судья Мирзабаев Санжар Худайбердиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Касимов Ахрор Акрамович Ответчик / Подсудимый Касимова Сайёра Меликузиевна
Source ID 666c23f0922a655d3668ed72 Claim ID 4862258 PDF Hash 200dab117ea90947... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 465 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Х, судья ёрдамчиси Хнинг котиблигида, даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 0-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Х жавобгар Хга нисбатан судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасида даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2010 йилда туғилган Камронбек исмли фарзандлари борлиги, жавобгар билан характерлари бир бирига тўғри келмаганлиги, ўртада турли хил низолар бўлиб ўтганлиги, шу сабабли жавобгар билан келишмасдан 2021 йил январь ойидан бери бирга яшамаётганлиги, фарзанди ўзининг тарбиясида эканлиги, шу суднинг 2023 йил 15 ноябрдаги ажрими билан уларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилганлиги, ярашиш даврида ярашмаганлиги, бошқа турмуш қураётганлиги, уларнинг оиласини тиклаш имкони йўқлигини билдириб жавобгар билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Х даъвони қисман тан олиб, тушунтириш бериб, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, даъвогар билан келиша олмаганлиги, ўртада турли хил низолар бўлиб ўтганлиги, шу сабабли даъвогар билан 2021 йилдан бери бирга яшамаётганлиги, фарзанди хам даъвогар қарамоғида эканлиги, даъвогар билан бир оила бўлиб яшаш имкони йўқлигини баён қилиб даъвогар даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Х Х билан 2009 йил 1 августда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуриб, 2010 йил 27 май куни туғилган Қосимов Камронбек Ахрор ўғли исмли фарзандлари бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2021 йил январь ойидан буён биргаликда яшашмайди. Мазкур ҳолат тарафларнинг судларда берган кўрсатмалари ҳамда Гулистон шаҳар, оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 10 май кунги далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Аниқланишича, тарафлар ўтган давр мобайнида алоҳида яшашган ва оила тиклашга ҳар икки тараф ҳам ҳаракат қилмаган ва бунга далил ҳам мавжуд эмас. Қолаверса, тарафларнинг бир-бирларига бўлган муносабатлари салбийлашган. Ҳозирда тарафлар ўртасида амалда оила мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларни ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ФҲДЁ органининг гувоҳномаси берилаётганда тарафлардан тенг миқдорда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Х жавобгар Х Гулистон шаҳар Никоҳ уйи томонидан 2009 йил 1 августда 760-сон билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Х ҳамда жавобгар Хдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг вояга етмаган 2010 йил 27 май куни туғилган Қосимов Камронбек Ахрор ўғли исмли фарзандлари даъвогар Хнинг тарбиясига қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Х