Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7264 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тоштемиров Нурзод Хасан ўғли Ответчик / Подсудимый Намозбоева Нафосат Қобилжон қизи
Source ID 6671872cb6bf6f28996e5a97 Claim ID 4823705 PDF Hash bde13d1294e37a38... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 830 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 15 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар-вакили адвокат М.Сайфуллаевнинг иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 21406-2302/7264-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ билан ўрталарида Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан 2023 йил 12 майдаги 2-1429-23-00253-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХнинг ишончли вакили ХХХХ даъво талабини қувватлаб, даъвогар укаси эканлигини, жавобгар ХХХХ билан 2023 йил 12 майда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, тарфларнинг ўзаро турмушлари давридан ўрталарида фарзанди йўқлигини, жавобгар билан турмушларини бошидан келишолмаганлигини, жавобгар билан бир бирига характерлари умуман тўғри келмаслигини, даъвогар билан жавобгар 15 кун бирга яшаганлигини, даъвогар ҳарбий хизматчи эканлигини, жавобгар сабабсиз ота-онасини уйига кетганлигини, онаси билан олиб келиш учун борган вақтида бирга яшашни хоҳламаслигини айтганлигини, даъвоарнинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бир неча маротаба асоссиз ёзганлигини, шундан сўнг уларнинг ўртасидаги муносабатлар бузилганлигини, кейинчалик туман ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза берганлигини, лекин жавобгар келмаганлиги сабабли уларни аризасини рад этилиб, фуқаролик судига мурожаат қилишни тушунтирганлигини, маҳалла ходимлари ҳам яраштириш чораларини кўрганлигини, лекин оиласини тиклашни умуман имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, тарафларнинг оиласи тамомила барбод бўлганлигини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судга жавобгар ХХХХ ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 15 кун бирга яшаганлигини, даъвогарнинг уйидагилари яъни қайнопаси билан келишолмаганлигини, даъвогар билан 2023 йил 1 июндан буён бирга яшамаслигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, оиласини тиклашни имконияти йўқлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, ушбу фуқаролик ишини ўзининг иштироксиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХ ва жавобгар ХХХХлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2023 йил 12 майдаги 2-1429-23-00253-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида фарзанди йўқ. Пайариқ тумани “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 01 майдаги далолатномасида, тарафлар 2023 йил 12 майда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, тарафлар 16 кун бирга яшаб, ўзаро келишмовчиликлар сабабли ажрашиб кетганлигини, маҳалла ходимлари томонидан яраштириш учун бир неча маротаба ҳаракат қилганлигини, лекин тарафлар ва уларнинг ота-оналари ҳам оилани тикланиши хоҳламашмаганлигини, тарафлар 2023 йил 01 июндан бирга яшамаётганлигини маълум қилган. Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 08 майдаги хулосасида, тарафлар 2023 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларга оила муқадаслигини, ўзаро ҳурмат, аҳиллик, меҳр оқибатли бўлиб оилани сақлаб қолиш кераклиги тушунтирганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил 01 июндан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил 01 июндан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлиги, келгусида даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХ ва жавобгар Намозбоева Нафосат Қобилжон қизлари ўртасидаги Пайариқ туман 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2023 йил 12 майдаги 2-1429-23-00253-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов