← Назад
Решение #1278340 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистан Республкаси Оила кодекси | 40 | — | code_article |
Текст решения
8 900 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья ХХХХнинг раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган хххх-сонли фуқаролик ишини
кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан
2021 йил 13 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан 2012 йил 19 апрелда туғилган ХХХХ, 2017 йил
18 августда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари борлиги, 2022 йил июл
ойидан буён бирга яшамаслигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан
ажратишни сўраган.
Датлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХ даъво аризасида
кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини, баён этиб,
ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХХ иштирок этмаган.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил 13 ноябрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти,
Бўка тумани ФҲДЁ бўлими 1021-сон далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган.
Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2012 йил 19 апрелда
туғилган ХХХХ, 2017 йил 18 августда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари
исмли фарзандлари бор.
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими
билан тарафларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгиланган. Ярашув муддати
тугагач, тарафлар қайта чақирувларга қарамай, суд мажлисига келмади,
келмаслигининг узрли сабабларини ҳам судга тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига
асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида
никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори
қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама,
тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро
муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини
аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида
кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16-бандига
кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек,
эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда,
суд даъвони рад этади.
Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар
тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, тарафларнинг суд
мажлисига келмагани ва бу ҳақда узрли сабаблар борлигини судга тақдим
этмаганинин инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган
хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида
эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий
асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро
келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да,
уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари
мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб
бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш,
носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини
мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга
олиб, тарафларнинг бир нафар - 2012 йил 19 апрелда туғилган ХХХХ, 2017
йил 18 августда туғилган ХХХХ исмли вояга етмаган фарзандлари
борлигини, фарзандларнинг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда
оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талабини рад этишни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХХ нинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
ХХХХ
ХУСУСИЙ АЖРИМ
(Тарафларни яраштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тўғрисида)
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди 2024 йил
8 май куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья ХХХХнинг раислигида,
Л.Қаюмованинг котиблигида,
даъвогар ХХХХ нинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1104-2305/8439-сонли
фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан
никоҳдан ажратишни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил 13 ноябрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти,
Бўка тумани ФҲДЁ бўлими 1021-сон далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган.
Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2012 йил 19 апрелда
туғилган ХХХХ, 2017 йил 18 августда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари
исмли фарзандлари бор.
Иш ҳолатларидан кўринишича мазкур оилавий келишмовчиликларга
тарафларнинг бир-бирларини тушунмасликлари доимий жанжаллар юзага
келганлиги сабаб бўлган.
Гарчанд, эр-хотин ўртасидаги вақтинчалик келишмовчиликлар
оқибатида даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисида судда даъво қўзғатган
бўлса-да, бироқ тарафлар томонидан никоҳдан ажратишга асос бўладиган
ёхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини
изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмаган.
Шунга кўра, мазкур суднинг 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси
Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида 2018 йил 13 февралда имзоланган Қўшма
кўрсатма талабларига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат берилган
ҳамда никоҳдан ажратиш рад қилинган ҳолатларда туман хотин-қизлар
қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига бу ҳақда хабар
бериб, улар билан биргаликда оилани сақлаб қолиниши юзасидан лозим
чоралар кўрилиши, шунингдек, судлар хотин-қизлар қўмитаси хулосаси
олинмасдан туриб никоҳдан ажратиш ҳақида қарор қабул қилмасликлари
белгиланган.
Шунингдек, ушбу қўшма кўрсатмада суд берган маълумот асосида
никоҳдан ажратиш истагидаги эр-хотин билан алоҳида суҳбат ва уларни
яраштириш борасида тегишли чораларни кўриб, оилани тиклаш имкони
бўлмаган ҳолатларда судга тегишли хулоса тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
юзасидан тақдим қилинган далилларни текшириб, тарафларнинг оиласини
сақлаб қолиш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тиклаш мақсадида
хусусий ажрим нусхасини тарафларни яраштириш чораларини кўриш
масаласини ҳал этиш учун Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги Оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғига юборишни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормаси
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистан
Республкаси Оила кодексининг 40-моддасига асосланиб, ФПКнинг
271-272-моддаларига риоя қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ нинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши бўйича
чиқарилган хусусий ажрим нусхаси тарафларни яраштириш чораларини
кўриш масаласини ҳал этиш учун Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани
ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғига юборилсин.
Хусусий ажрим натижаси юзасидан тегишли хулоса тузилиб, бир ой
муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судига
тақдим қилинсин.
Суднинг мазкур ажримига нисбатан хусусий шикоят берилмайди ва
(ёки) хусусий протест келтирилмайди.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, Судья
/имзо/
ХХХХ