Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2303/11582 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Исаева Дилноза Замировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Раббимов Ихтиёр Холиқул ўғли Ответчик / Подсудимый Неъматова Турсуной Асатулло қизи
Source ID 669669240f5d3825e2d87422 Claim ID 4838601 PDF Hash 3bc30e6d82fbe341... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
Текст решения 4 005 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби Раислик этувчи Д.Исаева Судья ёрдамчиси Д.Ғайбуллаевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан 2-1402-2303/11582-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ судга жавобгар ХХХга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва дастлабки суд мажлисида берган баёнотида жавобгар ХХХ билан 2013 йил 29 ноябрь куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганларини, никоҳлари 2458-сон билан қайд қилинганини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2014 йилда туғилган Холиқулов Жасур Ихтиёр ўғли, 2017 йилда туғилган Холиқулова Лола Ихтиёр қизи исмли фарзандлари борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли бирга яшамасликларини кўрсатиб, 2013 йил 29 ноябрь куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қайд қилинган никоҳдан муҳлат бермасдан ажратишни сўраган. Суд, тарафлар суд мажлисига келмаганлиги ва келмаслик сабабларини судга маълум қилмаганлиги боис даъво аризани Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисми талаби асосида уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қўйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2013 йил 29 ноябрь куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлар, никоҳлари 2458-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2014 йил 1 июнда туғилган Холиқулов Жасур Ихтиёр ўғли, 2017 йил 14 мартда туғилган Холиқулова Лола Ихтиёр қизи исмли фарзандлари бор. Каттақўрғон туман "Янгиқўрғонча" МФЙнинг 09.09.2023 йилдаги далолатномасига қарагада оилавий келишмовчилик сабабли жавобгар ХХХ 2023 йил 24 июлдан бошлаб отаси Бутаев Асатиллонинг хонадонида яшаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд даъвогар ХХХнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини муҳокама қилиб, даъвогар ва жавобгарнинг ўртасидаги келишмовчиликлар вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар эканлигини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари бутун оилада тарбия топиши мақсадга мувофиқлигини, тарафлар ўртасида никоҳни бекор қилишга жиддий асослар йўқлигини, даъвогарнинг жиддий важлар келтирмаган ҳолда бир томонлама никоҳни бекор қилиш истаги никоҳдан ажратишга асос бўла олмаслигини инобатга олиб, тарафларнинг оиласини сақлаб қолишга имконияти бор деган хулосага келди. Бу оилани тиклаш мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253 моддаларини қўллаб суд, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига шикоят қилишга ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи: (имз) Д.Исаева