Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2303/4271 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Унгефуг Аликсандир Рудолфович Ответчик / Подсудимый Унгефуг Надежда Викторовна
Source ID 6672e835b6bf6f28996e5aeb Claim ID 4927291 PDF Hash 5ac617e520ba782b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 975 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 15 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи: судья Ж.Х.Отабоев, Судья ёрдамчиси Н.Аъзамованинг котибалигида, Даъвогар Унгефуг Александр Рудолфовичнинг жавобгар Унгефуг Надежда Викторовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1106-2303/4271-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Унгефуг Александр Рудолфович жавобгар Унгефуг Надежда Викторовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Унгефуг Александр Рудолфович даъво талабларини қувватлаб, унда жавобгар билан 2012 йил 09 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2013 йил 18 август куни туғилган Унгефуг Марианна Александровна ва 2021 йил 02 декабрь куни Унгефуг Волдемар Александрович исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларининг дастлабки даврларида бир муддат яхши яшаганликларини, лекин кейинчалик ўрталарида турли хил уруш-жанжал ва келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини, дунёқарашлари ва характерлари умуман бир-бирларига тўғри келмаганлигини, натижада 2023 йил июнь ойидан бошлаб жавобгар билан бирга яшамаётганлигини ва умумий рўзғор юритмаётганлигини, ўртадаги эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, у оилани сақлаб қолиш мақсадида жавобгар билан турмушини давом эттиришга ҳаракат қилганлигини, аммо бундан бирор наф бўлмаганлигини, бундан буён оилани сақлашнинг умуман имкони йўқ эканлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш учун берилган муддат давомида ҳам оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаганлигини билдириб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни, суд харажатларини уни зиммасига юклашни сўради. Суд мажлисида жавобгар Унгефуг Надежда Викторовна даъво аризасини тан олиб, у ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2012 йил 09 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2013 йил 18 август куни туғилган Унгефуг Марианна Александровна ва 2021 йил 02 декабрь куни Унгефуг Волдемар Александрович исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари бошидан яхши бўлмаганини, ўрталарида турли хил уруш-жанжал ва келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини, натижада 2023 йил июнь ойидан бошлаб алоҳида яшаб келишларини, фарзанди унинг тарбиясида эканлигини, жавобгар билан бирга яшамаётганлигини ва умумий рўзғор юритмаётганлигини, ўртадаги эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, у оилани сақлаб қолишни истамаслигини, оиласини тиклаш имконияти йўқлигини тушуниб етганини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш учун берилган муддат давомида ҳам оиласини сақлаб қолишга ҳеч қайси тараф ҳаракат қилмагани баён қилиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини фуқаролик иши материалларида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2012 йил 09 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2013 йил 18 август куни туғилган Унгефуг Марианна Александровна ва 2021 йил 02 декабрь куни Унгефуг Волдемар Александрович исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамайдилар. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун тақдим қилинган муддат ҳам ижобий натижа бермаган. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Сирдарё вилояти Ширин шаҳар “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг йиғилиш баённомаси далолатномаларидан кўринишича, тарафларни оиласини сақлаб қолишни имкони йўқ. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг икки нафар вояга етмаган фарзандларини онасининг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогар Унгефуг Александр Рудолфовичдан давлат фойдасига базавий 2 ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни ва жавобгар Унгефуг Надежда Викторовнадан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40–41-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249–253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Унгефуг Александр Рудолфовичнинг жавобгар Унгефуг Надежда Викторовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Унгефуг Александр Рудолфович ва Унгефуг Надежда Викторовна ўртасида 2012 йил 09 июнь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ФҲДЁ бўлими томонидан 42-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар. Тарафларнинг икки нафар 2013 йил 18 август куни туғилган Унгефуг Марианна Александровна ва 2021 йил 02 декабрь куни Унгефуг Волдемар Александрович исмли фарзандлари жавобгар Унгефуг Надежда Викторовнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Унгефуг Александр Рудолфовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ҳамда кучга кирган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: /имзо/ Нусхаси аслига тўғри. Судья: Ҳал қилув қарори 15.03.2022 йилда қонуний кучга кирган. Судья: 3 Ж.Х.Отабоев