← Назад
Решение #1278343 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
8 054 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил
май ойининг 15 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг
раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, тараф ва адвокат К.Маъдяхоновлар
иштирокида, даъвогар Кадиров Хусниддинхужа Хасановичнинг жавобгар
Ахмедова Шахрибону Алишеровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
2-1001-2316/32508-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
Даъвогар Кадиров Хусниддинхужа Хасанович жавобгар Ахмедова
Шахрибону Алишеровнага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
билан 2020 йил 20 февралда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги
турмушидан бир нафар вояга етган фарзанди борлигини, жавобгар билан
келишмовчиликлар сабабли 2021 йил февралдан бери бегонадек яшаётганлигини ва
эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилавий ҳаёти ёмонлашганлигини,
оилани тиклашни иложи бўлмаганлиги келажакда жавобгар билан ўртадаги
риштани тиклашни ва бирга яшашни иложи йўқлиги сабабли ярашиш учун муҳлат
бермасдан тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Кадиров Хусниддинхужа Хасановичнинг ишончли
вакили онаси М.Кадирова даъво талабини қўвватлаб, ўхшаш тушунтиришларни
бериб, суд томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш имконияти
бўлмаганлигини маълум қилиб никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар Кадиров Хусниддинхужа Хасанович билан видеоалоқа восита орқали боғланиб, у даъво талабини қўвватлаб, ўз тушунтиришида,
тарафларнинг дунёқараши ва характерлар бир-бирига тўғри келмаслиги сабабли
оилавий муносабатлар салбий томонга қаътий ўзгарганлигини ва суд томонидан
берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш имконияти бўлмаганлигини,
шунингдек у АҚШ давлатида доимий яшаётганлигини баён этиб никоҳдан
ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ахмедова Шахрибону Алишеровна, даъвони тан
олмасдан, оилани сақлаб қолиш нияти борлигини маълум қилиб даъво талабларни
рад этишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ахмедова Шахрибону Алишеровнанинг ишончли
вакили отаси А.Ахмедов, даъвони тан олмасдан, тарафларнинг оилавий
муносабатларни бузишилишга учинчи шаҳс аралашуви сабаби бўлганлигини ва
жавобгарда оилани сақлаб қолиш нияти борлигини маълум қилиб даъво талабларни
рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда
фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимдан
2020 йил 20 февралда 2-1014-20-00119 сонли билан далолатнома ёзуви қайд
этилган никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушдан бир нафар
вояга етмаган 24.11.2020 йилда туғилган Хасанова Лолахон Хусниддинхўжаевна
исмли фарзанди мавжуд, у тарафланинг келишувига асосан онаси билан яшаб
келмоқда.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил февралдан алоҳида
яшаб келмоқдалар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари
ҳам тугатилган. Ҳозирда даъвогар АҚШ давлатида яшаб келмоқда.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек
туманлараро судининг 02.03.2023 йилдаги ҳал қилув қаррорига кўра, даъвогар
Х.Кадировнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантириш рад
этилган.
Бундан ташқари, мазкур судининг 03.02.2023 йилдаги 2-1001-2301/2321 сонли
суд буйруғига кўра, қарздор Х.Кадировдан ундирувчи Ш.Ахмедованинг фойдасига
1 нафар фарзандининг вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли.
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг ажримига кўра, эр-ҳотинини яраштириш учун муҳлат берилган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар
ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида кўриб
чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра,
ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва
манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган
асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра,
никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли
бирга аҳил оила бўлиб яшамасдан келмоқда ва эр-ҳотин муносабатлар анча муддат
олдин тугатилганлигини аниқланганлиги ва бу ҳолат суд жараёнида ўз тасдиғини
топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011.20.07 даги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга
доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд
ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан
ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила
бутунлай барбод бўлган, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган
ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлигини, ушбу ҳолат суд мажлисида
ҳам яққол кўзга ташланганлигини, бундан ташқари тарафларга суд томонидан бир
неча маротаба оилани сақлаш қолиш мақсадида имконият берганлигини инобатга
олиб, даъвогар жавобгар билан биргаликда яшашга қаътий қаршилигини билдириб,
оилани бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд тарафларни никоҳдан
ажратишни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекситон
Республикаси 138,141 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогардан никоҳдан ажратишни
расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 249-253моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Кадиров Хусниддинхужа Хасановичнинг жавобгар Ахмедова
Шахрибону Алишеровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Тарафлар 2020 йил 20 февралдаги Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ФҲДЁда
2-1014-20-00119 сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Вояга етмаган 20.02.2020 йилда туғилган 24.11.2020 йилда туғилган Хасанова
Лолахон Хусниддинхўжаевна исмли фарзанди онаси Ахмедова Шахрибону
Алишеровнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Кадиров Хусниддинхужа
Хасановичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусха аслига туғри:
Судья:
имзо
А.Джалилов