← Назад
Решение #1278344 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
10 134 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “15” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик этувчи судья Р.Алимжанов,
судья ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғлининг жавобгар
Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1106-2302/3794-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғли жавобгар Абдуллаева
Дилфуза Ўринбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисига учинчи минтақавий ҳудуд 8-сон тергов ҳибсхонасида
сақланаётган даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғли ариза билан
мурожаат қилиб, унда у даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, даъво аризасида ва
унга қўшимча равишда берган тушунтиришларида, жавобгар Абдуллаева
Дилфуза Ўринбой қизи билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
никоҳлари 15.03.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 102-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини,
биргаликдаги турмушларидан 18.01.2018 йилда Турғуналиева Оқила
Фурқатжоновна ва 10.06.2020 йилда туғилган Турғуналиева Ноилахон
Фурқатжоновна исмли икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан
2023 йилнинг 12 июль кунидан буён бирга яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб
эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, ажралишларига сабаб жавобгар
унга ва оиласига хиёнат қилиб бошқа шахс билан гаплашиб юрганлигини
билиб қолганлигини, жавобгар билан умаман келиша олмаганлигини,
жавобгар яшамаслигини айтиб ота-онасиникига кетиб қолганлигини,
жавобгар ўзига тегишли бўлган барча мол-мулкларни олиб кетганлигини,
ўртада мол-мулк низоси йўқлигини, уларни яраштириш учун Бирдамлик МФЙ
яраштириш комиссияси чораларни кўрганлигини, лекин натижаси
бўлмаганлигини баён қилиб, жавобгар Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизи
билан 15.03.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида
102-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизи
даъво аризани тан олиб, даъвогар Г.Ахмедов билан қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, никоҳлари 15.03.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод
шаҳар ФҲДЁ бўлимида 102-сон билан далолатнома ёзуви қайд
қилинганлигини, турмушларидан 18.01.2018 йилда Турғуналиева Оқила
Фурқатжоновна ва 10.06.2020 йилда туғилган Турғуналиева Ноилахон
Фурқатжоновна исмли икки нафар фарзандлари борлигини, ҳозирда фарзанди
ўзи билан бирга яшаб келишлигини, у билан ажрашишга рози эканлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни ва ўзини никоҳга қадар бўлган
қизлик “Нурматова” фамилиясига қайтаришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг берган тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар
ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эрхотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш
имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги
хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш
учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Абдуллаев Фурқатжон
Турғунали ўғли жавобгар Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизи билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Никоҳлари 15.03.2017 йилда Тошкент вилояти
Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида 102-сон далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган. Турмушларидан 18.01.2018 йилда Турғуналиева Оқила
Фурқатжоновна ва 10.06.2020 йилда туғилган Турғуналиева Ноилахон
Фурқатжоновна исмли икки нафар фарзандлари бор. Эр ва хотин ўртасида
келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар боис, тарафлар 2023 йил июль ойидан
буён бирга яшамайдилар. Вояга етмаган икки нафар фарзанди жавобгарнинг
тарбияси ва қарамоғида қолган.
Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Тошкент вилояти
Бекобод тумани “Тақачи” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясида 30.04.2024 йил куни кўриб чиқилиб, улар билан олиб борилган
тушунтириш ишлари натижа бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони
бўлмаганлиги ҳақида қарор қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга
мурожаат қилиш тушунтирилган.
Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Тошкент вилояти
Бекобод шаҳар “Бирдамлик” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясида 01.05.2024 йил куни кўриб чиқилиб, улар билан олиб борилган
тушунтириш ишлари натижа бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони
бўлмаганлиги ҳақида қарор қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга
мурожаат қилиш тушунтирилган.
Шундан сўнг, даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғли ажрим
масаласида судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва суд оилани сақлаб
қолиш ва тиклаш мақсадида ўзининг 01.11.2023 йилдаги ажрими билан
тарафларга 6 (олти) ой муҳлат берилган ва тарафларнинг яшаш манзиллари
бўйича МФЙ ва Хотин-қизлар қўмитаси раисларига тарафларнинг яраштириш
чора-тадбирларини кўриш учун хабарномалар юборилган.
Эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод тумани
“Тақачи” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида
30.04.2024 йил куни кўриб чиқилган ҳамда Бекобод шаҳар ҳокимининг
ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими ва Бекобод шаҳар “Бирдамлик”
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси иштирокида 01.05.2024 йил
куни кўриб чиқилган оилани сақлаб қолиш ва тиклаш имкони бўлмаганлиги
ҳақидаги хулосаси (далолатнома) суднинг иш юритувига келиб тушган.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имконияти
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғлининг даъво талабини
муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2023 йил июль
ойида тугаганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар
ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги
сабабли улар алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани сақлаб қолиш ва
тиклаш мақсадида суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам
тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлигини, маҳалла
фуқаролар йиғини томонидан оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундай
ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган
деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг вояга
етмаган икки нафар фарзандини жавобгарнинг тарбиясида қолдиришни,
шунингдек, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга
олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши
лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 баравари миқдорида белгилаб, уни тарафлардан тенг миқдорида давлат
фойдасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи
тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини
тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни
ундириб беради.
Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва почта
харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга мурожаат қилинган
вақтда даъвогар томонидан қонунда белгиланган миқдорда тўланган
давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғлининг жавобгар
Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси - қаноатлантирисин.
Даъвогар Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғли билан Абдуллаева
Дилфуза Ўринбой қизи Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан 15.03.2017 йилдаги 102-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар
Абдуллаев Фурқатжон Турғунали ўғлидан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар
Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Тарафларнинг 18.01.2018 йилда Турғуналиева Оқила Фурқатжоновна ва
10.06.2020 йилда туғилган Турғуналиева Ноилахон Фурқатжоновна исмли
икки нафар фарзандлари жавобгар Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизининг
тарбиясида қолдирилсин.
Жавобгар Абдуллаева Дилфуза Ўринбой қизига никоҳга қадар бўлган
“Нурматова” фамилияси қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Р.Алимжанов
Нусхаси аслига тўғри._______
Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга кирган. Судья: _____