Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2305-2302/5694 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедова Матлуба Шарипбаевна Ответчик / Подсудимый Уразметов Бекзод Муратбаевич
Source ID 667107e4b6bf6f28996e5a77 Claim ID 4806723 PDF Hash 74f44739a7762636... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси збекистон Республикаси ФПК 141 law
Текст решения 18 763 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 15 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат ХХХ нинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан мол мулкдан улуш олиш ҳақидаги ва жавобгар ХХХ нинг даъвогар ХХХ га нисбатан никоҳи даврида орттирилган мол-мулкларни умумий мулк деб топиб улушини бўлиб бериш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича 2-23052302/5694-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан мол мулкдан улуш олиш ҳақидаги даъво ариза ва қўшимча даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўз навбатида, жавобгар ХХХ даъвогар ХХХ га нисбатан никоҳи даврида орттирилган мол-мулкларни умумий мулк деб топиб улушини бўлиб бериш ҳақидаги қарши даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризаси ва қўшимча даъво аризасини қувватлаб, қарши даъво аризани тан олмасдан, жавобгар ХХХ билан 2009 йил августда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида уч нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июль ойидан буён алоҳида яшаётганлигини, никоҳи даврида ХХХ тумани, «ХХХ ни қуриб, жавобгарнинг номига расмийлаштирилганлиги, шунингдек никоҳи даврида жавобгарнинг номига давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашина олганлигини, ҳозирги кунда автомашинани жавобгар бошқариб юрганлигини, 2020 йил 5 декабрда Тошкент шаҳридаги «ХХХ » МЧЖ билан шартнома тузилганлигини, Тошкентдан уй жой олиш учун тўланган 360,0 млн сўм пулларни отаси эрига берганлигини, кейинчалик ушбу уй жойни олмайдиган бўлганлигини, шу сабабли пулларни қайтиб олганлигини, бундан ташқари 2014 йилда сотиб олинган “ХХХ ” русумли автомашинани ҳам отаси сотиб олиб берганлигини, ушбу пуллар ва “ХХХ ” русумли автомашинада жавобгарнинг улуши йўқлигини билдириб, суддан ХХХ тумани, «ХХХ ва давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашинани тарафларнинг умумий мулки деб топишни, уй жой ва автомашинани натура ҳолида ўзида қолдиришни, жавобгарга пуллай компенсация ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили адвокат ХХХ даъво ариза ва қўшимча даъво аризани қувватлаб, қарши даъво аризани тан олмасдан, даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ билан 2009 йил августда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, уларнинг ўртасида уч нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июль ойидан буён алоҳида яшаётганлигини, никоҳи даврида ХХХ тумани, «ХХХ ни қуриб, жавобгарнинг номига расмийлаштирилганлиги, шунингдек никоҳи даврида жавобгарнинг номига давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашина олинганлигини, ҳозирги кунда автомашинани жавобгар бошқариб юрганлигини билдириб, суддан ХХХ тумани, «ХХХ ва давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашинани тарафларнинг умумий мулки деб топишни, уй жой ва автомашинани натура ҳолида даъвогарда қолдиришни, жавобгарга пуллай компенсация ундиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво ариза ва қўшимча даъво аризани қисман тан олиб, ўзининг қарши даъво аризасини қувватлаб, ҳақиқатдан даъвогар билан турмуш қурганлиги, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022 йил 25 июлдан буён алоҳида яшаб кетганлигини, низоли уй никоҳи даврида қурилганлигини, шунингдек давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашинани банк кредити ҳисобига 2025 йил 10 октябргача олинганлигини, ҳозирда кредит тўлаб ўтирганлигини, бундан ташқари даъвогар ХХХ 2020 йил 5 декабрда Тошкент шаҳридаги «ХХХ » МЧЖ билан XS/21-ДУ-сонли турар жой қурилишига улушдошлик шартнома тузиб, шартномага асосан жами 407025000 сўм тўлаш белгиланганлигини, шундан 2022 йил 25 июлгача 360350000 сўм ўзининг ҳисобидан ва 2023 йил 22 февралгача даъвогар 46675000 сўм ўтказганлигини, 2023 йил 22 февралда даъвогар ХХХ «ХХХ » МЧЖ номига ариза ёзиб, ўзининг номига тузилган 2020 йил 5 декабрда №XS/21-ДУ шартномасини Мамарахимов Махмуджон номига қайта расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилиб, 2023 йил 22 февралда 1-қўшимча келишув тузиб, эр-хотин бўлиб яшаган давридаги Тошкент шаҳридаги турар жой олишга «ХХХ » МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилдириб, Мамарахимов Махмуджоннинг пулини олиб, унинг номига улушли турар жой қурилиши шартномасини қайта расмийлаштириб юборганлигини, бундан ташқари 2014 йилда хотини ХХХ нинг номига “ХХХ ” русумли автомашина сотиб олинганлигини, ҳозирги кунда ушбу автомашинани даъвогар фойдаланиб келаётганлигини билдириб, суддан ХХХ тумани, «ХХХ ни умумий мулк деб топишни ва уй жойни натура ҳолида ўзида қолдиришни, давлат рақами ХХХ бўлган «ХХХ » русумли автомашинанинг алоҳида яшаб кетган вақтгача пулларни бўлишни, автомашинани ўзида қолдиришни, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинани умумий мулк деб топишни ва автомашинани натура ҳолида даъвогарга қолдиришни, ўзига компенсация ундиришни, шунингдек уй жой қуриш учун тўланган 360350000 сўм пулдан улушини бўлиб беришни сўради. Cуд томонларнинг суд мажлисдаги тушунтиришларини, даъво ариза бўйича тўпланган ҳужжатлар билан солиштириб ва баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Ишга қўшилган ҳужжатларга қараганда, даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ билан 2009 йил август ойида турмуш кўриб, 2009 йил 8 сентябрда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақида ХХХ тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 1149-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 2011 йил 26 октябрда туғилган Муратбаев Бунёдбек Бекзод ўғли, 2016 йил 19 августда туғилган Муратбаев Файзбек Бекзод ўғли ва 2022 йил 30 ноябрда туғилган Муратбаева Имона Бекзод қизи исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2022 йил июль ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. ХХХ туман ҳокимининг 2017 йил 18 августдаги 522-сонли қарори билан «ХХХ » ОФЙ, Вахум маҳалласида жойлашган туман ҳокимининг 2012 йил 15 февралдаги 70-сонли қарори асосида фуқаро ХХХ номига ажратилган 0,08 гектардан иборат бўлган 2-ер участкасининг 0,06 гектардан иборат бўлган ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва 0,02 гектар ер майдонига доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган ҳамда 0,06 гектар майдонига умумий қурилиш майдони 211,32 кв.м, шундан фойдаланиш майдони 158,47 кв.м, яшаш майдони 72,85 кв.метрдан иборат бўлган рақамсиз уй-жой иморати фойдаланишга қабул қилинган. Турар жой ХХХ нинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозирги кунда турар жойда жавобгар ХХХ яшаб келмоқда. АКБ «ХХХ » Қорақалпоғистон филиали, ХХХ (қарз олувчи) ва Ю.Абдалов (биргаликдаги қарз олувчи) ўрталарида 2022 йил 27 апрель куни тузилган КД-Ф-01139-22-1743-сонли кредит шартномасига асосан 10.10.2025 йилга қадар, йилига 26,99 фоиз тўлаш шарти билан “ХХХ ” маркали автомашинасини сотиб олиш учун 116356000 сўм миқдорда кредит ажратилиб берилган. ХХХ кредитга автомашина сотиб олиш учун олдиндан 40000000 сўм пул маблағи тўлаб берилган. Кредит ҳисобига 2022 йил ишлаб чиқарилган, двигатель №B15D212222492MTDX0818, кузов №XWB5V31BVNA595493, ранги кулранг, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинани сотиб олинган. Кредит таъминоти сифатида “ХХХ ” маркали автомашина гаровга қўйилган. Кредит ажратилган вақтдан шу кунгача жавобгар ХХХ томонидан банкка жами 96631893,58 сўм тўланган, кредит қолдиғи 57977981,70 сўмни ташкил этади. “ХХХ ” маркали автомашинадан амалда жавобгар ХХХ ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида фойдаланиб келаётган. Шунингдек, никоҳлари даврида 2014 йил ишлаб чиқарилган, двигатель №B15D211141842AUYX0091, кузов №XWBJF69VJEA114686, ранги кулранг, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинани 17.09.2016 йилдаги автомашина олди сотди шартномасига асосан сотиб олган. Автомашина даъвогар ХХХ нинг номига расмийлаштирилган. Ушбу автомашинадан амалда даъвогар ХХХ ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида фойдаланиб келаётган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 23-24 ва 27-28 моддаларига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача хол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий молмулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади. Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади. Суд қурилиш экспертизасининг 2024 йил 4 март кунги 29/24(115)16.1Z/243-сонли хулосасига кўра ХХХ тумани, «ХХХ » ОФЙ, «ХХХ » МФЙ, ХХХ аҳоли манзилида жойлашган умумий ер майдони 600,0 кв.м, қурилиш ости майдони 211,32 кв.м, шундан фойдаланиш майдони 158,47 кв.м, яшаш майдони 72,85 кв.м, яшаш хоналар сони 3 иборат бўлган 3-уйнинг ҳозирги кундаги ҳисобий бозор баҳоси 305775798 сўмни ташкил қилади, низоли турар жойни тенг иккига бўлиш имконияти йўқ, лекин тенгликдан чекинган ҳолда иккига бўлиш имконияти борлиги хулосанинг 2-иловасида кўрсатилган. Унга кўра турар жойнинг бир томони гараж (1), яшаш хона (5), ошхона (6)нинг бир қисми, даҳлиз (7) ва ҳаммом (8)дан иборат бўлиб яшаш майдони 14,80 кв.м тенг, ушбу томоннинг умумий баҳоси 130630539 сўмга тенг, иккинчи томон даҳлиз (2), яшаш хона (3), яшаш хона (4) ва ошхона (6)нинг бир қисмидан иборат бўлиб яшаш майдони 58,05 кв.м тенг, ушбу томоннинг умумий баҳоси 175145259 сўмга тенг, яъни биринчи томонга 22257360 сўмга кўп бўлади. Бундай ҳолатда суд, суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, ХХХ тумани, «ХХХ никоҳ давомида орттирилганлигини инобатга олиб, низоли уй жойни тарафларнинг умумий мулки деб топишни, жавобгарга турар жойнинг экспертиза хулосаси 2иловасида кўрсатилган биринчи қисмини тенгликдан чекинган ҳолда бўлиб беришни ва даъвогардан жавобгарнинг фойдасига умумий мулк улушидан фарқини ундиришни, даъвогарга низоли уй жойнинг иккинчи қисмини қолдиришни лозим топади. Суд автотехник экспертизасининг 2024 йил 4 март кунги 29/24(116)13.3Z/249-сонли хулосасига кўра 2022 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинанинг экспертиза ўтказиш вақтидаги баҳоси 182883159 сўмни ташкил қилади. Суд юқоридагиларни эътиборга олиб 2022 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина никоҳ даврида кредитга сотиб олинганлигини, ҳозирги кунда банк кредити тўлиқ сўндирилмаганлигини, шу сабабли низоли автомашина гаровга қўйилиб тақиқда турганлигини, автомашина кредит олиш учун жавобгар ХХХ банкка олдиндан 40000000 сўм тўлаганлигини, тарафлар алоҳида яшаб кетгунга қадар жавобгар ХХХ томонидан жами 5196332,56 сўм кредит қарздорлигини сўндирганлигини инобатга олиб, жами тўланган 45196333 сўмни бўлишни, 2022 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина асл ҳолида жавобгар ХХХ да қолдиришни ва жавобгардан даъвогарнинг фойдасига жами тўланган сумманинг ярмисини яъни 22598166,28 сўм ундиришни, даъвогарнинг низоли автомашинада мулк ҳуқуқи қопланганлигини инобатга олиб мулк ҳуқуқини (компенсация тўлангандан сўнг) бекор қилишни лозим топади. Суд автотехник экспертизасининг 2024 йил 29 апрель кунги 29/24(315)13.3Z/536-сонли хулосасига кўра 2014 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинанинг экспертиза ўтказиш вақтидаги баҳоси 99820000 сўмни ташкил қилади. Суд юқоридагиларни эътиборга олиб 2014 йил ишлаб чиқарилган, давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина никоҳ давомида орттирилганлигини ва уни даъвогар фойдаланиб келаётганлигини инобатга олиб, низоли автомашинани тарафларнинг умумий мулки деб топишни ва асл ҳолида даъвогар ХХХ га қолдириб мулк ҳуқуқини белгилашни, даъвогар ХХХ дан жавобгар ХХХ нинг фойдасига автомашинанинг ½ улушини яъни автомашинанинг баҳосидан келиб чиқиб 49910000 сўм миқдорида компенсация ундиришни ва жавобгарнинг низоли автомашинада мулк ҳуқуқи қопланганлигини инобатга олиб мулк ҳуқуқини (компенсация тўлангандан сўнг) бекор қилишни лозим топади. Шунингдек, жавобгар ХХХ қарши даъво аризасида, 2020 йил 5 декабрда Тошкент шаҳридаги «ХХХ » МЧЖ билан XS/21-ДУ-сонли турар жой қурилишига улушдошлик шартнома тузиб, шартномага асосан жами 407025000 сўм тўлаш белгиланганлигини, шундан 2022 йил 25 июлгача 360350000 сўм ўзининг ҳисобидан ва 2023 йил 22 февралгача даъвогар 46675000 сўм ўтказганлигини, 2023 йил 22 февралда даъвогар ХХХ «ХХХ » МЧЖ номига ариза ёзиб, ўзининг номига тузилган 2020 йил 5 декабрда №XS/21-ДУ шартномасини Мамарахимов Махмуджон номига қайта расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилиб, 2023 йил 22 февралда 1-қўшимча келишув тузиб, эр-хотин бўлиб яшаган давридаги Тошкент шаҳридаги турар жой олишга «ХХХ » МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилдириб, Мамарахимов Махмуджоннинг пулини олиб, унинг номига улушли турар жой қурилиши шартномасини қайта расмийлаштириб юборганлигини билдириб, 360350000 сўмнинг 180175000 сўмни ундириб беришни сўраган. Иш ҳужжатларига кўра, 2020 йил 5 декабрда Тошкент шаҳри «ХХХ » МЧЖ (жамият) ва ХХХ (шерик) ўртасида кўп қаватли турар жойдаги хонадон қурилишида шерик иштирок этиш ҳақида XS/21-ДУ-сонли шартнома тузилган, шартномага асосан уй жой қурилиши учун жами 407025000 сўм тўлаш белгиланган, 2023 йил 22 февралгача жами 407025000 сўм тўланган. 2023 йил 22 февралда ХХХ ва ХХХ лар биргаликдаги ариза билан «ХХХ » МЧЖга мурожаат қилиб, ХХХ шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини ХХХ га ўтказишни сўраган. 2023 йил 22 февралда «ХХХ » МЧЖ (жамият) ва ХХХ (шерик) ўртасида XS/21-ДУ-сонли шартнома қўшимча 1-сонли келишув тузилиб, ХХХ нинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини ХХХ га ўтказилган. Даъвогар ХХХ жами ўтказилган 407025000 сўм пулларни фуқаро ХХХ дан олган. Даъвогар ХХХ нинг суддаги кўрсатмасига кўра ушбу пулларни отаси берганлигини, шу сабабли пулларни отасига қайтариб берганлигини маълум қилган. Бундай ҳолатда суд, қонун талабларига кўра эр-хотиннинг ҳақиқатда мавжуд бўлган мулкларини бўлиш мумкинлигини, ушбу пуллар ҳозирда қаерда сақланиши номаълум эканлигини инобатга олиб, қарши даъво аризанинг шу қисмини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138моддаси 1-бўлимида ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Жавобгар ХХХ дан даъвогар ХХХ нинг фойдасига экспертиза ўтказиш билан тўланган 2108000 сўмнинг тенг ярими 1054000 сўм ундиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига асосланиб, даъвогарнинг даъво ариза беришда тўлаган давлат божини чегириб қолиб, даъвогар ХХХ дан давлат фойдасига 7675843 (225396065,28х4%=90158431340000) сўм давлат божи ва жавобгар ХХХ дан давлат фойдасига 8335843 (225396065,28х4%=9015843-680000) сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138, 141, 249 – 253 моддаларини қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан мол мулкдан улуш олиш ҳақидаги даъво аризаси ва қўшимча даъво аризаси қаноатлантирилсин ва жавобгар ХХХ нинг даъвогар ХХХ га нисбатан мол мулкдан улуш олиш ҳақидаги қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ХХХ тумани, «ХХХ » ОФЙ, «ХХХ » МФЙ, ХХХ аҳоли манзилида жойлашган умумий ер майдони 600,0 кв.м, умумий фойдали майдони 152,90 кв.м, қурилиш ости майдони 256,0 кв.м, яшаш хоналар сони 3, яшаш майдони 56,70 кв.м бўлган 3-уй ХХХ ва ХХХ нинг биргаликдаги умумий мулки деб топилсин. ХХХ ва ХХХ ўртасида ХХХ тумани, «ХХХ тенгликдан чекинган ҳолда иккига бўлинсин: ХХХ га уй жойнинг иккинчи томони даҳлиз (2), яшаш хона (3), яшаш хона (4) ва ошхона (6)нинг бир қисмидан иборат бўлиб яшаш майдони 58,05 кв.м тенг, ушбу томоннинг умумий баҳоси 175145259 сўмга тенг қисми бўлиб берилсин ва мулк ҳуқуқи белгилансин. ХХХ га уй жойнинг биринчи томони гараж (1), яшаш хона (5), ошхона (6) бир қисми, даҳлиз (7) ва ҳаммом (8)дан иборат бўлиб яшаш майдони 14,80 кв.м тенг, ушбу томоннинг умумий баҳоси 130630539 сўмга тенг қисми бўлиб берилсин ва мулк ҳуқуқи белгилансин. Даъвогар ХХХ дан жавобгар ХХХ нинг фойдасига 22257360 сўм ундирилсин. 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина учун тўланган 45196333 сўм пулларни ХХХ ва ХХХ нинг биргаликдаги умумий мулки деб топилсин. 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина жавобгар ХХХ да асл ҳолида қолдирилсин. Жавобгар ХХХ дан даъвогар ХХХ нинг фойдасига 22598166,28 сўм компенсация ундирилсин. Жавобгар ХХХ га 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинанинг пуллай улушини даъвогар ХХХ га тўлиқ қоплангандан сўнг тўлиқ мулк ҳуқуқи белгилансин. 2014 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина ХХХ ва ХХХ нинг биргаликдаги умумий мулки деб топилсин. 2014 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашина даъвогар ХХХ да асл ҳолида қолдирилсин, жавобгар ХХХ нинг низоли автомашинада улуши тўлиқ қоплангандан сўнг мулк ҳуқуқи бекор қилинсин. Даъвогар ХХХ га 2014 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами ХХХ бўлган “ХХХ ” русумли автомашинанинг пуллай улушини жавобгар ХХХ га тўлиқ қоплангандан сўнг тўлиқ мулк ҳуқуқи белгилансин. Жавобгар ХХХ дан даъвогар ХХХ нинг фойдасига 1054000 сўм экспертиза харажатлари ундирилсин. Даъвогар ХХХ дан давлат фойдасига 7675843 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХ дан давлат фойдасига 8335843 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев