Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2302/26321 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Турабаева Санобар Илхомжоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғли Ответчик / Подсудимый Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизи
Source ID 666ad071922a655d3668ed45 Claim ID 4875876 PDF Hash cd91f8ef3cffd0ca... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 984 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ўзининг биносида бўлиб, судья С.И,Турабаеванинг раислигида, М.Қодировнинг котиблигида, даъвогар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғлининг жавобгари Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1601-2306/26321-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғли ўзининг 12.10.2023 йил кунги ФИБ Наманган туманлараро судига келтирган даъво аризасида жавобгари Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизи билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғлининг даъво аризани қувватлаб, жавобгар Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизи билан 04.05.2023 йилда қонуний никох рўйхатидан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандли бўлишмаганлигини, жавобгар билан характерлари ва дунё қарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан 2023 йил июнь ойидан бери бирга яшамаслигини, бир неча маротаба оилалари тикланиб яшашга ҳаракат қилиб кўришганликларини, МФЙ томонидан бир неча бор яраштириш ишлари олиб борилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини билдириб, 06.11.2023 йилда ФИБ Наманган туманлараро суди томонидан ярашиш учун 6 ой мухлат берилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини, шу сабабли суддан ўрталаридаги никохдан ажратишни сўраган. Жавобгар Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизининг ишончли вакили Рахманова Раьно Рахматуллаевна даъвога эътирози йўқлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандли бўлмаганлигини, даъвогар билан 2023 йил июнь ойидан бери бирга яшамаслигини, 06.11.2023 йилда ФИБ Наманган туманлараро суди томонидан ярашиш учун 6 ой мухлат берилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини, бошқа турмуш қурганлигини, шу сабабли суддан ўрталаридаги никохдан ажратишни сўраган. Суд иш бўйича даъвогарни тушунтиришларини, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, топади: Аниқланишича, тарафлар 04.05.2023 йилда Наманган шахар ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ рўйхатидан турмуш қуришган, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлишмаган, тарафлар 2023 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларни яраштириш масаласи МФЙда муҳокама қилинган, бироқ натижа бермаган. Бироқ, ўтган муддат давомида тарафларни оилани тиклаш учун харакатлари қилмаганлар. Суд аниқланган холатларга кўра оилани тамомила барбод бўлган, яраштириш имкони йўқ деган хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига асосан, эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаган холлардагина никохларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2018 йил 20 январ кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг 1-қисмида «Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Бундан ташқари, 2018 йил 13 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси ўртасида хотин-қизларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, оилаларни мустахкамлаш, оилавий низоларни олдини олишга қаратилган қўшма кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларни оиласини сақлаш мақсадида МФЙга маълумот юборилган. Давлатобод тумани Шишаки МФЙ томонидан тақдим қилинган хулосага кўра, тарафлар 2023 йил июнь ойидан бери бирга яшамаётганлиги, бир неча марта яраштириш чоралари кўрилган бўлсада тарафлар ярашишни истамаганлигисабабли яраштириш имкони бўлмаганлиги, қайд этилган. Суд, тарафларнинг фикрини, эр-хотинлик муносабатлари буткул узилмаганлигини, узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлиги, суд томонидан берилган муддатларда тарафлар оиласи тикланмаганлигини инобатга олиб оилани Шунингдек, суд давлат божи масаласини мухокама қилиб, даъвогар томонидан ариза топшириш жараёнида тўланган 660.000 сўм давлат божини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқароликпроцессуал кодексининг249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ ИЛАДИ Даъвогар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғлининг жавобгари Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғли ва Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизи ўртасида тузилган 04.05.2023 йилдаги Наманган шахар ФХДЁ бўлими томонидан 2-1613-23-00539-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никохдан ажратилсинлар. Даъвогар Турсунов Ахмадилло Патхиддин ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мамадалиева Шахрибону Рафиқ қизидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Қарордан норози тараф бир ой муддат ичида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят ҳамда прокурор протест келтириши мумкин. Раислик С.И,Турабаева қилувчи