Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12121 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЛАТИПОВА ЭНАХОН МАХМУДЖАНОВНА Ответчик / Подсудимый Каримов Қурбанбай Уразбаевич
Source ID 667108f8b6bf6f28996e5a7a Claim ID 4913255 PDF Hash 5ba4c9b30915119f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 728 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 15 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12121-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризани тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 1995 йил ноябрь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида икки нафар фарзанди борлиги, қиз фарзанди жавобгарнинг ва ўғил фарзанди ўзининг тарбиясида эканлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2014 йил декабрь ойидан алоҳида яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлар тугаганлигини, эри икки ойдан сўнг бошқа оила қуриб кетганлигини, жавобгарнинг кейинги турмушидан уч нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан оиласи барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд томонидан тегишли тартибда жавобгар ХХХ нинг маълум яшаш жойи бўйича суд чақирув қоғози юборилган, лекин жавобгар мазкур манзилда яшамаётганлиги сабабли унга суд чақирув қоғозини топшириш имконияти бўлмаганлигини инобатга олиб, суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз мавжуд иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 1995 йил ноябрь ойида турмуш қуриб, 2005 йил 13 августда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 505-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 02.08.2005 йили туғилган Ўразбоева Севинч Қурбонбой қизи ва 30.05.2011 йили туғилган Уразбоев Аҳрорбек Қурбонбой ўғли исмли фарзандлари бор. Фарзандлари жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2014 йил декабрь ойидан буён бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Тўрткўл тумани “Тинчлик” МФЙнинг хулосаси ва Тўрткўл тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 13 майдаги хулосасига кўра ХХХ ҳозирги кунда бошқа турмуш қурганлиги сабабли бу оилани яраштириш имконияти бўлмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд хар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган. Фуқаролик ишида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида овул фуқаролар йиғини, оила ва хотин-қизлар бўлими хулосалари мавжуд. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини хар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2014 йил декабрь ойида тугаганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, бирга яшашга қарши эканлигини, оилавий муносабатлар барбод бўлганлигини, жавобгар бошқа турмуш қуриб кетганлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2005 йил 13 августда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 505-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафлардан ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев