← Назад
Решение #1278349 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
1 648 символов
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил май ойининг 15 кунида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи: судья Н.Э.Тўраева,
судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Чориев
Акбаржон Хасанхон ўғлининг жавобгар Музаффарова Зайнаб Пулатхон
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1904-2302/9894-сонли
фуқаролик ишини кўриб
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Чориев Акбаржон Хасанхон ўғлининг жавобгар Музаффарова
Зайнаб Пулатхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича судда фуқаролик иши қўзғатилган.
Суд томонидан мазкур фуқаролик иши 2024 йил 08 ва 23 апрель, 01 ва 15
май кунларига тайинланган бўлиб, тарафларга тегишли тартибда чақирув
қоғозлари орқали чақиртирилганда, узрли сабабларсиз суд мажлисига
келмаган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 5-қисмига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз
судга келмаса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
Бинобарин суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Чориев Акбаржон Хасанхон ўғлининг жавобгар Музаффарова
Зайнаб Пулатхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган кундан эътиборан
йигирма кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий тартибда шикоят
бериши мумкин.
Раислик этувчи
Н.Э.Тўраева