← Назад
Решение #1278350 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law |
Текст решения
4 766 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Н.Каримованинг котибалигида, даъвогар Хххнинг
жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан
қўзғатилган
2-1102-2304/ххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2016 йил 10
мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2022 йил 10
февралдан буён бирга яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу
вақтдан буён тугатилганлигини, жавобгар билан ўзаро келиша олмаганлигини,
характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, оилани сақлаб
қолишга қилган харакатлари зое кетганлигини, илгари ҳам шу мазмундаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилганлигини, даъво талаблари рад
этилганлигини, лекин шу кунга қадар жавобгар билан оиласи
тикланмаганлигини, жавобгар билан келгусида оилани тиклашнинг имкони
йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххдаъво аризасини тўлиқ қувватлаб,
жавобгар билан 2022 йилдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани
тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган мухлат
ичида ярашмаганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Хххдаъво аризани тан олиб, даъвогар
билан 2016 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, турмушларидан бир нафар
фарзандлари борлигини, даъвогар билан оилавий келишмовчиликлар сабабли
2022 йилдан бери бирга яшамаслигини, оиласи барбод бўлганлигини, даъвогар
билан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан
2016
йил
10 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 2021 йил 24 майда туғилган Олимова Мубина
Дилшодовна исмли фарзанди бор. Тарафлар 2022 йилдан буён биргаликда
яшамайди.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 ой муддат давомида
тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд даъвогар Хххнинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар 2022 йилдан бошлаб тугатилганлигини,
оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар
ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, тақдим қилинган ёзма далиллар
йиғиндиси
тарафларнинг
оилавий
муносабатлари
батамом
тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини ва фарзанд тарбиясини муҳокама қилиб,
давлат божини жавобгардан ундиришни, томонларнинг бир нафар вояга
етмаган фарзандини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ххх
ва
Ххх
2016 йил 10 март куни Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан ххх-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Вояга етмаган 2021 йил 24 майда туғилган Олимова Мубина Дилшодовна
онаси Хххнинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда жавобгар Хххдан
базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов