Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1904-2302/9905 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди Судья Тўраева Нилуфар Эсановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чорашнбиев Музаффар Каримович Ответчик / Подсудимый Маматова Шохида Джураевна
Source ID 6672cff6b6bf6f28996e5ad5 Claim ID 4867329 PDF Hash 631a7561d214f846... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 1 621 символов
А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2024 йил май ойининг 15 кунида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: судья Н.Э.Тўраева, судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Чоршамбиев Музаффар Каримовичнинг жавобгар Маматова Шохида Джураевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1904-2302/9905-сонли фуқаролик ишини кўриб АНИҚЛАДИ: Даъвогар Чоршамбиев Музаффар Каримовичнинг жавобгар Маматова Шохида Джураевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича судда фуқаролик иши қўзғатилган. Суд томонидан мазкур фуқаролик иши 2024 йил 23 апрель, 01 ва 15 май кунларига тайинланган бўлиб, тарафларга тегишли тартибда чақирув қоғозлари орқали чақиртирилганда, узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 5-қисмига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Бинобарин суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Чоршамбиев Музаффар Каримовичнинг жавобгар Маматова Шохида Джураевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган кундан эътиборан йигирма кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий тартибда шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Э.Тўраева