← Назад
Решение #1278353 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 131 | — | law | |
| Оила кодекси | 42 | — | code_article | |
| исми ва | 43 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 815 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил XXX ойининг XX куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Учтепа туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
раислик этувчи судья: XXX,
судья ёрдамчиси: XXXнинг котиблигида даъвогар XXXнинг жавобгар
XXXга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган №2-1004-2310/XXX-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXX жавобгар XXXга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат этган.
Даъвогар XXX даъво аризасида жавобгар XXX билан 27.02.2008 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2014 йилдан
буён эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, жавобгар хиёнат
қилганлигини, бу хатти-ҳаракати юзасидан тегиши тартибда жиноий
жавобгарликка тортилганлигини, вояга етмаган фарзандлари ҳозирда болалар
шаҳарчаси ва мурувват уйида эканликларини, бугунги кунда Нурметова
Санобар исмли аёл билан бир оила бўлиб яшаб келаётганлигини, ярашиш учун
берилган муҳлат давомида ярашмаганликларини, жавобгар билан оиласини
тиклаш имкони йўқлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўраган.
Давъогар XXX доимий равишда Хоразм вилоятида яшаб келаётганлиги
сабабли, унга тегишли бўлган XXX рақами бўйича “телеграм” ижтимоий
тармоғи видео қунғироқ орқали гаплашилди. Даъвогар ўз тушунтиришида
даъво талабини қувватлаб, аризада келтирилган важларини такрорлаб,
жавобгарни кечириб бўлмаслигини, у хиёнат қилганлигини, ҳозирда бошқа
аёл билан яшаётганлигини, ярашиш учун берилган муҳлат мобайнида
ярашишга
ҳаракат
қилмаганлигини
билдириб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар XXX билан ҳам унга тегишли бўлган XXX рақами бўйича
“телеграм” ижтимоий тармоғи видео қунғироқ орқали гаплашилди. Жавобгар
XXX ўз тушунтиришида даъво талабини қисман тан олиб, ҳозирда икки ойлик
чақалоқ фарзанди борлигини, Хоразм вилоятида эканлигини, бошқа инсон
билан турмуш қурганлигини, даъвогарга хиёнат қилмаганлигини, лекин у
билан яшашни истамаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириши ва
ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини қайтаришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 27.02.2008 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлар.
Улар ўртасидаги никоҳ Хоразм вилояти Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлими
томонидан 218-сон далолатнома ёзувига асосан қайд қилинган.
1
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган
фарзандлари туғилган.
Вояга етмаган XXX ва XXXлар Урганч шаҳар хокимининг 23.11.2017
йилдаги 3033қ-сонли қарори билан Хива туман “болалар шаҳарчаси”га
жойлаштирилган.
Вояга етмаган XXX 11.04.2019 йилдан Бухоро вилояти “Мурувват”
ногирон болалар учун итернат уйига жойлаштирилган.
Жавобгар XXX жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг
13.10.2017 йилдаги хукми билан Ўз.Р.ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “в” банди,
135-моддаси 3-қисми “г” бандлари билан айбдор деб топилган ва тегишли
жазо чоралари қўлланилган.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли ҳозирги кунда бирга
яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар, оила муносабатлари
тугатилган. Ҳар иккала тараф ҳам бошқа оилавий муносабатларга киришган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг
5-бандига кўра, Оила кодексининг 42-моддаси иккинчи қисми ва 43-моддаси
иккинчи қисмида назарда тутилган барча ҳолларда никоҳдан ажратиш суд
тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг
14-бандига кўра никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли
ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар
тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин
ўртасидаги ўзаро муносабатларини хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи
қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт.
Мазкур Пленум қарорининг 15-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар
кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро
судининг 05.09.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб, бирга яшаб
кетишлари учун олти ой муҳлат берилган. Тайинланган муҳлатда тарафлар
ярашувга келмаганлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 16-бандига мувофиқ,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
2
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантириш лозим.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар биргаликда
яшамаётганликларини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга қаратилган
ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият
мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъвони қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига кўра, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эрхотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири
тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
тарафлардан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонунига илова «Давлат божи
ставкаларининг миқдорлари»га ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, даъвогар XXXдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгар XXXдан эса давлат божи
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41,45-46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар XXXнинг жавобгар XXXга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
XXX
ва
XXX
27.02.2008 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан
218-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар XXX ўзининг
никоҳгача бўлган “Юсупова” фамилиясига қайтарилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар XXXдан давлат
даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар XXXдан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
/Имзо/
3
XXX
4