Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2301/6707 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Зайниева Соҳиба Садриддиновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўлаганов Даврон Рустам ўғли Ответчик / Подсудимый Тўлаганова Дилором Шуҳрат қизи
Source ID 666bfa26922a655d3668ed63 Claim ID 4847203 PDF Hash 07e49b50ff6f6089... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 522 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “15” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Зайниеванинг раислигида, cудья ёрдамчиси О.Рахматовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-1101-2301/6707-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 16 августда 837-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар ХХХХа билан 2016 йил 16 агустда қонуний никоҳни расмийлаштиришганлигини, турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида 2021 йил март ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини, никоҳларининг дастлабки даврида яхши яшаганлигини, лекин кейинчалик жавобгарнинг оилага муносабати ўзгарганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, маҳалла яраштирув комиссиясида олиб борилган суҳбатлар ҳам самарасиз бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар ХХХХнинг ишончли вакили-онаси Д.Патхуллаева даъво аризани қувватлаб, суддан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХа даъво аризани тан олмасдан, даъвогар уни уй-жой билан таъминлаганидан сўнг никоҳдан ажрашишлигини баён этиб, суддан даъво аризани рад этишни сўради. Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХа 2016 йил 16 августда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар: 2017 йил 27 сентябрда туғилган ХХХХ ххххх исмли фарзандлари бор. Юзага келган оилавий келишмовчиликлар муносабати билан тарафлар 2021 йил март ойидан буён алоҳида яшаб келишади ва шу вақтдан эътиборан улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Тарафларнинг никоҳдан ажратиш масаласи илгари ҳам суд муҳокамасининг предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Шундан кейин ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикламаганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 07 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ойлик муҳлат тайинланган, лекин оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Шу билан бирга, тарафлар, жумладан жавобгарнинг ўзи ҳам ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирон бир ижобий натижа бермаган ва оилани сақлаб қолиш ҳаракатлари амалга оширилмаган. Суд жавобгар ХХХХанинг даъвогар уни уй-жой билан таъминлаганидан кейин никоҳдан ажрашишлиги ҳақидаги важларини оилани тиклашга эмас, балки моддий таъминот масаласига қаратилганлиги сабабли, унинг бу важлари даъво аризани рад этишга асос бўла олмайди деб баҳолайди. Бундан ташқари, даъвогар ХХХХнинг суддаги тушунтиришларидан аниқланишича, унинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори қатъий бўлиб, 2024 йил июнь ойида бошқа аёл билан оила қуришни режалаштирган. ХХХХнинг жавобгарга нисбатан ўзаро ҳурмати ва ишончи йўқолган. Тарафлар ўртасида меҳр-оқибат кўтарилган. Мазкур ҳолатлар ХХХХ м.ф.й.нинг далолатномалари билан ҳам тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда тарафларнинг бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оила бутунлай барбод бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзандларини жавобгарнинг қарамоғида қолдиришни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаб, белгиланган давлат божини даъвогардан давлат фойдасига ундиришни, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХ ва жавобгар ХХХХ ўртасида Учтепа тумани ФҲДЁбўлими томонидан 2016 йил 16 августда 837-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг 2017 йил 27 сентябрда туғилган ХХХХ23 октябрда туғилган ХХХХ ва 2021 йил 28 октябрда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари жавобгар ХХХХнинг қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри:_________ (имзо) С.Зайниева