← Назад
Решение #1278356 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 223 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 133 | — | law |
Текст решения
4 939 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май
ойининг 14 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Н.Каримованинг котибалигида, даъвогар Хххнинг
жавобгар Ххха нисбатан уй-жойни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган
2-1104-2303/5325-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Ххха нисбатан уй-жой бўлиш ҳақидаги даъво ариза
билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2008 йилда қонуний
никохдан ўтганлигини, турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли оиласи барбод бўлганлигини, фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 11 ноябрдаги суд қарори билан
Ўртачирчиқ
тумани,
Ххх
жойнинг
½ қисмига нисбатан унинг эгалик хуқуқи белгиланганлигини, хозирги кунда уйжойнинг унга тегишли қисми жавобгарнинг ер майдони билан қўшилиб
кетганлиги сабабли уй-жойдан фойдалана олмаётганлигини, жавобгар уй-жойни
келишилган холда бўлиб, девор кўтаришига қаршилик қилаётганлигини баён
қилиб, суддан ушбу низоли уй-жойнинг мулкдорларига белгиланган тартибда
уй-жойни бўлиб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх даъво аризани қўллаб-қувватлаб,
жавобгар билан ҳозирда қонуний никоҳлари бекор бўлганлигини, қарамоғида уч
нафар фарзанди билан қолганлигини, бошқа турар-жойи йўқлигини,
вақтинчалик ота-онасининг уйида яшаб турганлигини, жавобгар ерни сотиш
мақсадида унга алдаб қўл қўйдирмоқчи бўлганлигини маълум қилиб, суддан
низоли уй-жойни бўлиб беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Хххдаъвогарнинг даъво талабларини
қисман
тан
олиб,
ҳақиқатдан
ҳам
2021 йилда суд қарорига кўра никоҳдан ажрашганлигини, хозирги кунда бошқа
оиласи борлигини, суд қарори билан низоли уй-жойга уларнинг улушлари тенг
белгилаб берилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг баёнотини, даъво аризада келтирилган
важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган далиллар ёрдамида атрофлича
муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади:
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Хххжавобгар Хххбилан 2008
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан уч нафар фарзандлари бор.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил
11 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан низоли Тошкент вилояти,
Ўртачирчиқ тумани, хххга нисбатан тарафларнинг улушлари тенг ½ қисм
миқдорида белгилаб берилган.
Тарафлар ўртасида низоли мол-мулкни бўлиш борасида келишувга
эришилмаганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво талаблар билан судга мурожат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 223-моддасига кўра, улушли мулкдаги
мол-мулк
иштирокчилар
ўртасида
уларнинг
келишувига
мувофиқ
тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий молмулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Улушли мулк иштирокчилари
умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули
ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар,улушли мулк иштирокчиси
ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар
улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк
бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин
бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари
томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур фуқаролик иши юзасидан суд томонидан қурилиш-техникавий
экспертизаси тайинланган бўлиб, Х.Сулайманова номидаги РСЭМ суд
экспертизасининг
18.04.2024
йилдаги
29/12(1412)16.1Z/ххх-сонли
ва
29/12(1412)31.Z/ххх-сонли хулосаларига кўра, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ
тумани, ххх-уйни ер майдони билан бирга ва қонуний иморатларни инобатга
олган ҳолда тенг ёки тенгликдан қисман чекинган ҳолда бўлишни имконияти
йўқлиги ҳамда уйнинг баҳоси эса 233 522 858 сўмни ташкил қилиши
кўрсатилган.
Бундай холатда суд, низоли бўлган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
ххх-уйни қурилиш қоидалари ва нормаларига зид бўлмаган ҳолда икки қисмга
½ ва ½ улушларга мутаносиб равишда бўлиш имконияти йўқлиги юқоридаги
экспертиза хулосаси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвогар Хххнинг
жавобгар Ххха нисбатан уй-жойни бўлиш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 133-моддасига асосан, давлат божини қисман камайтириб, даъвогар
томонидан судга дастлаб 1 598 473 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра хамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-259-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Ххха нисбатан уй-жой бўлиш ҳақидаги даъво
талаблари қаногатлантиришдан –рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти судига
шикоят ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов