← Назад
Решение #1278360 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Оила кодекси | 218 | — | code_article |
Текст решения
6 272 символов
2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича
Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси
У.Эркинжановнинг
котиблигида,
даъвогар
Каримов
Мухаммадали Бахтиёр ўғлининг жавобгар Боймирзаева
Руҳиниссо Тоҳиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
бўйича
юритилган
2-16042301/15563-сонли
фуқаролик
иши
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Каримов Мухаммадали Бахтиёр ўғли жавобгар
Боймирзаева Руҳиниссо Тоҳиржон қизига нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган.
Суд мажлиси даъвогар 2019 йилда қонуний турмуш
қурганлигини, 1 нафар фарзандли бўлганлигини, оилавий
келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2022 йилда ўзаро
ажрашиб кетганликларини, жавобгар диний расм-русум
асосида турмуш қурганлигини, оилани тикланмаслигини
маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси дастлабки суд мажлисида
даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтганлигини, бир неча
йилдан буён бирга яшамаётганлигини билдирган бўлса,
кейинги суд мажлисида келмаганлиги сабабли суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар 22.07.2019 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда 2-Наманган шаҳар
ФҲДЁ бўлимида 324-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 1 нафар
фарзандли бўлишган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2022
йилда ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари
ҳам шу даврда тугаган.
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб
қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд
мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар
(болалар
борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик
келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз
ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш
учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни
эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси
талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган
муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида
ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши
мумкин.
Пленум
қарорининг
16-бандига
кўра,
судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш
берилган.
Суднинг ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун
2023
йил
09 ноябрда 6 ой муҳлат берилган.
Тарафлар 2022 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга
яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани
тиклаш чораларини кўрмаганлар.
Давлатобод туман оила ва хотин-қизлар комиссияси
томонидан берилган хулосада, тарафлар қонуний никоҳ
асосида
турмуш
қурганлиги,
1
нафар
фарзандли
бўлганлигини, тарафлар 2022 йилда диний расм-русум
асосида турмуш қурганлиги, тарафларни яраштиришга
қилингани
лекин
яраштиришнинг
имкони
бўлмаганлиги кўрсатилган.
Давлатобод туман, Навбаҳор-1 МФЙ томонидан берилган
далолатномада, 2019 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, 2022 йилдан бери бирга яшамаётганлиги,
жавобгар яшаш истаги йўқлигини маълум қилинган.
Косонсой туман, Намуна МФЙ томонидан тасдиқланган
далолатномада, тарафлар қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлиги,
тарафларни
яраштиришнинг
имкони
бўлмаганлиги, 1 нафар фарзанди борлигини, жавобгар диний
расм-русум асосида турмуш қурганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга
яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд
эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб,
тарафлар
2022
йилдан
буён
эр-хотинлик
муносабатларини
тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт
мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш
чораларини кўришмаганлиги, ҳозирда ҳар икки тарафни ҳам
оилани тиклаш истаги йўқлиги каби ҳолатларни инобатга
олиб,
уларнинг
оилаларини
сақлаб
қолиш
ва
муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган
хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунига асосланиб, даъво ариза топширишда
660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати
тўланганлигини инобатга олади ва никоҳдан ажратиш
ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари ва жавобгар 1
баравари миқдорида давлат божи тақсимлашни ва тарафлар
ўртасида тақсимлаш ҳамда ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-, 249, 253-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И ЛА Д И:
жавобгар Боймирзаева Руҳиниссо Тоҳиржон қизига нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Каримов Мухаммадали Бахтиёр ўғлининг жавобгар
Боймирзаева Руҳиниссо Тоҳиржон қизи билан 2-Наманган
шаҳар
ФҲДЁ
бўлимида
22.07.2019
йилда
324-сонли
далолатнома
ёзуви
билан
қайд
этилган
никоҳдан
ажратилсинлар.
Даъвогар Каримов Мухаммадали Бахтиёр ўғлидан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Боймирзаева Руҳиниссо Тоҳиржон қизидан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят
судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан
бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация
тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
имзо
А.Икрамов
Аслига тўғри:
Ҳал қилув қарори 2024 йил 27 майда
қонуний кучида
А.Икрамов