Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/22320 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хамдамова Санталатхон Хуснитдин қизи Ответчик / Подсудимый Хамдамов Хуршидбек Кодирович
Source ID 666d51d2b6bf6f28996e5a69 Claim ID 4653960 PDF Hash e6ca46b8e54e969f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Текст решения 1 997 символов
АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Сайдуллаеванинг котиблигида, даъвогар Хамдамова Санталатхон Хуснитдин қизини жавобгар Хамдамов Хуршидбек Қодировичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012304/22320-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Хамдамова Санталатхон Хуснитдин қизи жавобгар Хамдамов Хуршидбек Қодировичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлиси бир неча кунга қолдирилиб, тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабарнома юборилган бўлсада, суд мажлисига тарафлар келмаган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 5-бандига кўра, ишни ўзини иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Тарафларга суд мажлисига чақирув юборилган, лекин тарафлар суд мажлисига келмаган, келмасликка узрли сабаблар борлиги ҳақида маълум қилмаган ва суд муҳокамасини ўзини иштирокисиз кўришни сўрамаган. Бундай ҳолатда, суд мазкур даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогарга судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-123, 271-272-моддаларига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Хамдамова Санталатхон Хуснитдин қизини жавобгар Хамдамов Хуршидбек Қодировичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки юборилган кундан бошлаб йигирма кун ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши мумкин. Судья А.О.Одашев