← Назад
Решение #1278369 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 912 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Н.Каримованинг котибалигида, адвокат Хххнинг
иштирокида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2ххх4/ххх-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2002 йил 24 январда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан 4
нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2021 йилдан буён бирга
яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан буён
тугатилганлигини, бир рўзғор юритмаслигини, жавобгар билан ўзаро келиша
олмаганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини хурмат қилмаслигини,
жавобгар билан келгусида оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб,
суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх даъво аризани қувватлаб, жавобгар
билан 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, оиласи барбод бўлганлигини,
берилган мухлат ичида ярашмаганлигини, жавобгар билан оилани тиклаб яшаш
нияти йўқлигини маълум қилиб суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххх даъво талабларини тан олиб,
жавобгар билан 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўрталаридаги эр
хотинлик муносабалари ҳам шу вақтдан буён тугатилганлигини, оилани сақлаб
қолиш имкони йўқлигини, суд томонидан берилган мухлат ичида
ярашмаганлигини, ажрашишга қаршилиги йўқлигини билдириб, суддан даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг фикрини, адвокатнинг нутқини тинглаб, даъво
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар
ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан 2002
йил
24 январда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан 4 нафар 27.02.2002 йилда туғилган Абдукаримов Абдували
Абдувасилович, 27.06.2005 йилда туғилган Хххқизи, 22.11.2006 йилда туғилган
Хххва 14.02.2014 йилда туғилган Хххқизи исмли фарзандлари бор. Тарафлар
2021 йилдан буён биргаликда яшамайди.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 ой муддат давомида
тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд даъвогар Хххнинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар 2021 йилдан бошлаб тугатилганлигини,
оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар ҳозирда
алоҳида яшаб келишаётганлигини, яраштириш комиссияси томонидан ушбу
оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилганлигини, тақдим
қилинган ёзма далиллар йиғиндиси тарафларнинг оилавий муносабатлари
батамом тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, давлат божини тарафлардан
тенг миқдорда ундиришни, вояга етмаган бир нафар фарзандини онаси
тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ххх ва жавобгар Ххх 2002 йил 24 январь куни Қибрай тумани
ФҲДЁ бўлими томонидан ххх-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган 14.02.2014 йилда туғилган Хххқизи исмли
фарзандини онаси Хххнинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда тарафлар Ххх ва Хххдан
базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин
(ҳар биридан 1,5 баравар).
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти судига шикоят
ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов