← Назад
Решение #1278372 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 271 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил
15 май куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг
раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар Хасанбаев Исломжон Носир ўғлининг жавобгар Хасанбаева
Рухсора Зикрулла қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-10012316/31575-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Хасанбаев Исломжон Носир ўғли судга жавобгар Хасанбаева
Рухсора Зикрулла қизига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан 2021 йил 30 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди борлигини,
жавобгар томонидан ҳиёнат бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллар ва
келишмовчиликлар натижасида оилавий ҳаёти қаътий ёмонлашганлигини,
шу сабабли 2022 йил февралдан эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигини
ва алоҳида яшаётганлигини, оилани сақлаб қолиш
имконияти қолмаганлигини маълум қилиб, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Хасанбаев Исломжон Носир ўғли даъво
аризани қўллаб-қувватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, суд томонидан
берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолишни имконият ва ният
йўқлигини, мазкур мурожаат такроран бўлганлигини маълум қилиб, никоҳни
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Хасанбаева Рухсора Зикрулла қизи даъво
аризани тан олиб никоҳни бекор қилишни розилигини билдириб, бирга
яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини маълум қилиб,
даъво талабларни қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга
бўлган ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари ҳамда фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар ўрталарида никоҳ 2021 йил 30 августда
Тошкент шаҳар 2 сон «Шодлик» Никоҳ уйида 2-1014-21-01291 сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар
вояга етмаган 19.07.2022 йилда туғилган Хасанбаева Района Исломжон қизи
фарзанди мавжуд, у тарафларнинг келишувига асосан онаси билан яшаб
келмоқда.
Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022 йил
февралдан бирга яшамайдилар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик
муносабатлари ҳам тугатилган.
Иш ҳужаатларидан кўринишича, мазкур мурожаат такроран бўлганлиги
ва фуқаролик ишлари бўйича мирзо Улуғбек туманлараро судининг
10.03.2022 йилдаги ажримга кўра, Ўзбекситон Республикаси ФПКнинг 122моддаси 8 бандига асосан кўрмасдан қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Шунга кўра, суд оилани сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга ярашиш
учун муҳлат тайинланган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар
ярашмаганлар ҳамда оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига
кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг
ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда
тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин
этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига
кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Иш ҳолатларидан аниқлашича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар
сабабли анча даврдан бери бирга яшамасдан келмоқда ва оила муносабатлар
тугатилган бўлиб, шунингдек тарафларда оилани сақлаб қолиш нияти йўқ .
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 226моддаси 5-қисмига кўра, арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан
олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни
қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Шунга кўра ва қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, тарафлар
бирга яшамаётганлигини, уларда биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолиш нияти йўқлигини, шунингдек берилган муҳлат ичида оилани сақлаб
қолиш учун натижа бўлмаганлигини инобатга олиб суд тарафларнинг оиласи
барбод бўлиб, уни тиклаб, саклаб колиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди ва
шу сабабли уларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат
божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгарнинг қарамоғида
вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, даъвогардан никоҳдан
ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 220,
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Хасанбаев Исломжон Носир ўғлининг жавобгар Хасанбаева
Рухсора Зикрулла қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
- қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида Тошкент шаҳар 2 сон «Шодлик» Никоҳ уйи
томонидан тузилган 2021 йил 30 августда 2-1014-21-01291 сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Вояга етмаган 19.07.2022 йилда туғилган Хасанбаева Района Исломжон
қизи фарзанди онаси Хасанбаева Рухсора Зикрулла қизининг тарбиясида
қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Хасанбаев
Исломжон Носир ўғлидан давлатнинг фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш
мумкин.
Раислик қилувчи:
имзо
А.Джалилов
Аслига тўғри,
Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга
киради,
Судья:
Судья: